Жамият

Ўзбекистонда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади
28 декабр 2023, 12:49

Ўзбекистонда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистонда 1 апрелдан тегишли манзилларда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади. Унда ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 31 ёшли эркак осилган ҳолда топилди
28 декабр 2023, 10:28

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 31 ёшли эркак осилган ҳолда топилди

Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактабда 31 ёшли эркак дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бош прокуратурага кўра, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилишга уринган.

Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди
28 декабр 2023, 09:41

Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди

Магистраль газ қувурида авария юзага келгани сабабли Сурхондарёнинг 6 та тумани ва Термиз шаҳрида газ таъминоти тўхтатилди. «Ҳудудгаз Сурхондарё» муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини билдирди.

Наманган вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди
28 декабр 2023, 09:21

Наманган вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 2 балли кучсиз зилзила содир бўлди.

27 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
27 декабр 2023, 23:09

27 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Рапид бўйича ЖЧнинг биринчи кун натижалари, автомобиллар учун тузиб бўлинган шартномалар, тез тиббий ёрдам учун яна 100 та Caddy, Ўзбекистонга 2 баравар кўпроқ етказиладиган Россия гази, байрамда қўшимча бир соат ишлайдиган Тошкент метроси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Маъмурий судлардаги ерга оид ишларда прокурорлар ҳам қатнашиши белгиланди
27 декабр 2023, 17:42

Маъмурий судлардаги ерга оид ишларда прокурорлар ҳам қатнашиши белгиланди

Э️ндиликда ерга оид ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурорнинг иштирок этиши шарт бўлади. Ишнинг тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишнинг бошқа инстанцияларида қатнашолмайди.

Суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилди
27 декабр 2023, 15:14

Суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилди

Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибида (кассация) кўриш босқичи жорий этилди. Шунингдек, ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилди.

Тошкент метросида аёл киши поезд йўлига йиқилиб тушди
27 декабр 2023, 14:27

Тошкент метросида аёл киши поезд йўлига йиқилиб тушди

Тошкент метросининг «Чилонзор» бекатида аёл кишининг тоби қочиб, йиқилиб тушди. Тошкент метрополитени йўловчи ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан платформага олиб чиқилгани ва жароҳат олмаганини билдирди.

Тошкент метроси 31 декабрь куни бир соат кўпроқ ишлайди
27 декабр 2023, 13:54

Тошкент метроси 31 декабрь куни бир соат кўпроқ ишлайди

Тошкент метрополитени 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. 30 декабрь, 2024 йил 1−2 январь кунлари эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Тез тиббий ёрдам хизматига яна 100 та Caddy автомашинаси топширилди
27 декабр 2023, 11:58

Тез тиббий ёрдам хизматига яна 100 та Caddy автомашинаси топширилди

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри филиаллари учун 100 дона Volkswagen Caddy автомашинаси топширилди.

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
27 декабр 2023, 11:52

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Фарғона вилоятларида пора олишга гумонланган шахслар қўлга олинди. Гумонланувчилар ишга жойлаб қўйиш, маҳкумни бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчириб бериш ва жиноят иши қўзғатмаслик учун пора олаётганда ушланган.

Тошкентда эркак 48 ёшли аёлни ёқиб юборди
27 декабр 2023, 10:58

Тошкентда эркак 48 ёшли аёлни ёқиб юборди

Яшнобод туманида эркак маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктида яшовчи аёлни устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл тананинг 18 фоиз куйиши, бош ўнг тепа қисмининг лат ейиши каби тан жароҳатлар олди.

Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,05 трлн сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди
27 декабр 2023, 10:24

Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,05 трлн сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

Йил бошидан буён 1 трлн 500 млн сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилингани маълум бўлди. Шунингдек, Тошкентдаги «заправка»ларда 2,8 млн литрь нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.

Тошкентдаги хусусий боғчада қўпол ҳаракати билан боланинг қўлини чиқариб юборган ходимга нисбатан жиноий иш очилди
27 декабр 2023, 09:38

Тошкентдаги хусусий боғчада қўпол ҳаракати билан боланинг қўлини чиқариб юборган ходимга нисбатан жиноий иш очилди

Яккасарой туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси тарбияланувчига нисбатан қўпол ҳаракат қилиб, унга шикаст етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, энага ёрдамчиси айбланувчи тариқасида жалб қилинди.

26 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
26 декабр 2023, 23:45

26 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Санкт-Петербургда йиғилган МДҲ мамлакатлари раҳбарлари, 2024 йил учун тасдиқланган давлат бюджети, Самарқанддаги ЖЧга келган шахматчи Магнус Карлсен, ҳужжатларни архивга онлайн жўнатиш имконияти, машина сотиб олишдаги янгича тартиб ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ҳиндистонда буйрак трансплантацияси учун борган Ўзбекистон фуқаросининг 16 минг доллари ўғирлаб кетилди
26 декабр 2023, 23:08

Ҳиндистонда буйрак трансплантацияси учун борган Ўзбекистон фуқаросининг 16 минг доллари ўғирлаб кетилди

Ҳиндистонда полиция формасини кийган бир гуруҳ шахслар Ўзбекистон фуқаросининг буйрак трансплантацияси учун зарур бўлган 16 минг долларини ўғирлаб кетди. Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистон давлат идоралари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар бериб, ватандошларни ҳушёрликка чақирди.

Давлат ташкилотларида ҳужжатларни архивга онлайн жўнатиш имконияти яратилади
26 декабр 2023, 22:56

Давлат ташкилотларида ҳужжатларни архивга онлайн жўнатиш имконияти яратилади

«Ўзархив» агентлиги томонидан «Идоравий электрон архив» онлайн тизими тақдим этилди. У идоралараро ҳужжат айланиш тизими (edo.ijro.uz) билан интеграциялашган ва ҳужжатларни онлайн сақлаш учун архивга ўтказиш имконини беради.

Қўлланма: Ис газидан заҳарланганда нима қилиш керак?
26 декабр 2023, 21:03

Қўлланма: Ис газидан заҳарланганда нима қилиш керак?

Ис гази нима? Ундан заҳарланиш қандай юз беради? Бундай ҳолларда (ёки заҳарланмаслик учун) нима қилиш керак? «Газета.uz» Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш ҳамда Энергетика вазирликларининг бу бўйича тавсияларини жамлади.

UzAuto Motorsʼга бир йилда 2 тадан кўп машина сотиб олганларга кейинги йил машина сотмаслик ҳуқуқи берилди
26 декабр 2023, 17:17

UzAuto Motorsʼга бир йилда 2 тадан кўп машина сотиб олганларга кейинги йил машина сотмаслик ҳуқуқи берилди

Ўзбекистон ҳукумати янги автомобилларни чакана сотиш тартибига ўзгартиришлар киритди. Эндиликда UzAuto Motors мижоз билан 12 ой ичида иккитадан ортиқ олди-сотди шартномаси тузган бўлса, у билан автомобиль етказиб бериш бўйича янги шартнома тузишдан бош тортиши мумкин бўлади.

Навоийда 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди
26 декабр 2023, 16:04

Навоийда 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди

Одам ўлдириш билан боғлиқ жинояти учун Навоий шаҳридаги колонияда сақланган 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди. Омбудсман матбуот хизмати у руҳиятида ўзгариши бор маҳкумлар рўйхатида тургани, «ноодатий хатти-ҳаракатлари» сабабли ўлимидан бир кун аввал алоҳида сақлана бошлаганини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг