Байрам кунлари Тошкент метрополитенининг ишлаш графиги эълон қилинди. Унга кўра, 2023 йил 31 декабрь якшанба — дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради.

Иш вақтининг тугаши эса 1 (бир) соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабрь, 2024 йил 1−2 январь) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Тошкентда автобуслар 30 декабрдан 2 январга қадар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида, 6 январь — шанба куни эса иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланиши хабар қилинганди.