Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида эркак ўзини осиб, жонига қасд қилди, деб хабар берди «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

28 декабрь куни соат 07:45 атрофида 31 ёшли эркак тумандаги 248-мактабнинг орқа томонидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Бош прокуратурага кўра, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ пойтахтнинг Сергели туманидаги мактаб ҳовлисидан 44 ёшли аёлнинг жасади топилганди. Бош прокуратура унинг ўлимига юрак касаллиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ва алкоголдан ўткир заҳарланиш кабилар сабаб бўлганини билдирган.