Мижознинг розилигисиз кредит ва бошқа қарзларни тўлаш учун картадаги пулни ечиб олиш тақиқланди

Марказий банк тижорат банкларидан «мижознинг розилигисиз ва огоҳлантирмаган ҳолда» кредит ҳамда бошқа қарзларни тўлаш учун унинг картасидан пул ечиб олиш амалиётига чек қўйишни талаб қилди. Регулятор бошқарув раиси ўринбосари томонидан банклар ва тўлов тизимларига талаблар акс этган хат юборилди.

Президент 2024 йил учун давлат бюджетини тасдиқлади — асосий маълумотлар

Шавкат Мирзиёев «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади. 2024 йилги консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегараси 3 фоиз ўрнига 4 фоиз этиб тасдиқланди (52,5 трлн сўм). Давлат қарзи бўйича чегара ҳам 5 млрд долларгача ошди, унга хизмат кўрсатиш янада қимматлашади. ЯИМ ўсиши 5,6−5,8 фоиз, инфляция 8−10 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.

Давлат ташкилотларида ҳужжатларни архивга онлайн жўнатиш имконияти яратилади

«Ўзархив» агентлиги томонидан «Идоравий электрон архив» онлайн тизими тақдим этилди. У идоралараро ҳужжат айланиш тизими (edo.ijro.uz) билан интеграциялашган ва ҳужжатларни онлайн сақлаш учун архивга ўтказиш имконини беради.

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди

Амалий ташриф билан Россияга борган Ўзбекистон президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди.

Россиянинг «Яндекс» компанияси yandex.kz серверларини Қозоғистонга кўчирди

Россиянинг «Яндекс» компанияси yandex.kz домени серверларини Қозоғистонга ўтказиш жараёнини якунлади. Аввалроқ мамлакат расмийлари доменни республикадан ташқарида жойлашгани сабабли вақтинча ўчириб қўйганди.

Тошкентда камералар автобус йўлакларида тўхтаганлик учун бир кунда 175 та жарима қайд этди

24 декабрь куни Тошкентнинг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларида ўрнатилган бешта камера автобус йўлагида тўхтаган 175 нафар ҳайдовчига жарима солди.

UzAuto Motorsʼга бир йилда 2 тадан кўп машина сотиб олганларга кейинги йил машина сотмаслик ҳуқуқи берилди

Ўзбекистон ҳукумати янги автомобилларни чакана сотиш тартибига ўзгартиришлар киритди. Эндиликда UzAuto Motors мижоз билан 12 ой ичида иккитадан ортиқ олди-сотди шартномаси тузган бўлса, у билан автомобиль етказиб бериш бўйича янги шартнома тузишдан бош тортиши мумкин бўлади.

Мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик ўқув курсларида ўқитилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 январдан мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади. Сертификатга эга директорлар 3 йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади.

Покистон ҳаво ифлосланишига қарши курашишда сунъий ёмғирдан фойдаланди

Покистон ҳукумати Лаҳордаги ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун илк бор сунъий ёмғир ёғдирди. Жараён бир муддат ҳаво сифатини яхшилади, аммо бу кўпга чўзилмади. Фаоллар атроф-муҳит ифлосланишини дарахтлар кесилиши, қурилиш ишлари ва чиқинди газлар билан боғламоқда.

Дори моддаларини давлат рўйхатидан ўтказишга оид норма бекор қилиниши мумкин

Депутатлар дори моддалари (субстанциялар)ни давлат рўйхатидан ўтказишга оид нормани бекор қилиш назарда тутилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, лойиҳада ССВ ваколатидан рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини йилига камида бир марта тасдиқлаш нормаси чиқарилмоқда.

Ўзбекистонда 2024 йилда иқтисодий ўсиш секинлашиб, инфляция тезлашади — ХВЖ миссияси

ХВЖ миссияси Ўзбекистонда 2024 йилда иқтисодий ўсиш 5,7 дан 5,2 фоизгача секинлашиши, инфляция эса энергия тарифлари ошиши ҳисобига 11 фоизгача тезлашишини кутмоқда. Қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттириш, бюджет харажат ва даромадларини сезиларли даражада оптималлаштириш зарурлиги қайд этилди.

«Блицда мен фаворитман, тезкорда эса кўпчилик, жумладан, Абдусатторов ютиши мумкин» — Магнус Карлсен

Самарқандда шахматнинг тезкор ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ва матбуот анжумани бўлди. Амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен турнир учун ўз прогнозини айтди: «Ўзимни блицда фаворит деб биламан, рапидда эса кўпчилик, жумладан, Нодирбек Абдусатторов ютиши мумкин».

UzAuto Motors ва бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар экспортдаги «йўл харажатлари» учун давлат бюджетидан 200 млрд сўм олади

UzAuto Motors ва бошқа компанияларга автомобилларни экспорт қилишда «йўл харажатлари»ни қисман қоплаш учун давлат бюджетидан 200 млрд сўм ажратилади. Маблағни 2022 йилда утилизация йиғимини қоплаш учун ажратиш режалаштирилган, аммо ўшанда маблағ етишмаган.

«Газета.uz»да эълон қилинган қўлланма: Ис газидан заҳарланганда нима қилиш керак?

Ис гази нима? Ундан заҳарланиш қандай юз беради? Бундай ҳолларда (ёки заҳарланмаслик учун) нима қилиш керак? «Газета.uz» Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш ҳамда Энергетика вазирликларининг бу бўйича тавсияларини жамлади.