Тошкент шаҳри Яшнобод туманида эркак маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктида яшовчи 48 ёшли Н.У. (аёл)ни устига бензин сепиб, ёқиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат содир бўлганини Бош прокуратура «Газета.uz»га тасдиқлади.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан эркакка (1966 йилда туғилган) нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жабрланувчи аёлнинг танасида 18 фоиз куйиши, бош ўнг тепа қисмининг лат ейиши каби тан жароҳатлари борлиги аниқланган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушлаган. Тергов ҳаракатлари бошланган.