Янги йил байрами муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

25, 26, 27, 28 декабрь кунлари 762/761-сонли Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида «Афросиёб» электропоезди қўшимча рейсларни амалга оширади:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш соат 6:59 да — Қаршига етиб бориш соат 10:33 да;
  • Қаршидан жўнаб кетиш соат 16:44 да — Тошкентга етиб бориш соат 20:20 да.

Шунингдек, 29, 30, 31 декабрь кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида ҳам қўшимча қатновлар («Афросиёб» электропоезди орқали) бажарилади:

  • Самарқанддан жўнаб кетиш соат 11:05 да — Тошкентга етиб бориш соат 13:20 да;
  • Тошкентдан жўнаб кетиш соат 13:51 да — Самарқандга етиб бориш соат 16:05 да.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни темирйўл чиптахоналаридан ташқари электрон тарзда ҳам eticket.railway.uz сайтида харид қилса бўлади.