Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Туманда фаолият юритувчи «X.I.» фермер хўжалиги раҳбари «Хончарбоғ» маҳалласидаги насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, жами 2 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.