Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар ўнталигини эълон қилди. Мазкур рўйхатнинг 8-поғонасида Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби ўрин олди. Маълумотларга кўра, жамоа 2020 йилда 82,7 млрд сўм зарар кўрган.

Мазкур статистика ҳақида ижтимоий тармоқларда, жумладан Twitter тармоғида турли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ушбу фикрлардан энг кўпи «Пахтакор» жамоаси ҳақида бўлди.

Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев Халқ таълим вазири 3007 та мактабда шароит йўқлиги учун бюджетдан таълим учун кўпроқ пул беришни илтимос қилганини эслади:

«Пахтакор»нинг «халқ жамоаси» дейилиши мазкур ҳолатда ҳам талқин қилинмоқда:

Юқоридаги твит остида эса эътирозлар ҳам мавжуд. Бошқа бир ҳуқуқшунос Фурқат Тожиевнинг фикри:

Футбол мутахассиси Aлишер Никимбаев бирор фикр билдиришдан аввал клубнинг ўзидан сўраш кераклигига иддао қилмоқда:

Иқтисодчи Отабек Бакиров эса Ўзбекистонда бирорта ҳам хусусий футбол клуби йўқлигини айтди:

Изоҳсиз:

Мазкур твит остида эса «Пахтакор»нинг бюджетдан пул олмаслиги ҳақида тушунтириш беришган:

Aйтишларича, «Пахтакор»ни мазкур рўйхатга Twitter’да муҳокама бўлиши учун «қўшишган экан»:

Фойдаланувчилардан бири Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълумотлари нотўғри бўлса «Пахтакор» футбол клуби уларни судга бериши мумкинлигини таъкидлади:

Маълумот учун, «Пахтакор» футбол клуби мазкур ҳолат бўйича расмий изоҳ берди.

«Пахтакор футбол клуби» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги 3227-сонли «Пахтакор» футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, инвестиция шартларини бажарган ҳолатда 80 фоиз улуши «SFI Management Group» МЧЖга ўтиши ва клубнинг устав фондидаги 20 фоиз улушини Тошкент шаҳар ҳокимлигида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган.

Шу вақтдан буён «Пахтакор» футбол клуби бюджети тўлиғича «SFI Management Group» МЧЖ томонидан шакллантириб келинган.

«Пахтакор» футбол клуби ўтган йиллар мобайнида давлат бюджетидан умуман маблағ олмаганлигини маълум қиламиз", — дейилади хабарда.

Шунингдек, футбол клуби Давлат активларини бошқариш агентлиги тарқатиш учун тайёрлаган маълумотларининг тўғри ва холис экани бўйича мажбуриятга эгалигини унутмаслиги лозимлигини эслатиб ўтди.