Жиззах вилоятида 12 ёшли қиз автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ҳодиса 27 апрель куни тахминан соат 08:00 атрофида Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Обод юрт кўчасининг A-376 автомобиль йўлида содир бўлган.

Ушбу туманда яшовчи 12 ёшли О.Ҳ. исмли қиз куннинг эрталабки қисмида мол боқиб юрган. Шу пайтда ўзининг маҳалласига бориб, қайтаётган эшак аравага минган.

У мол боқиб юрган биринчи жойига аравадан сакраб тушган пайтида уни 27 ёшли ҳайдовчи Б.Ҳ. бошқарувидаги Nexia-2 уриб юборган.

Бунинг оқибатда, қиз олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.