5 май куни Ўзбекистонда 452 та коронавирус ҳолати аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, янги ҳолатларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Янги ҳолатларнинг 229 нафари Тошкент шаҳрида, 71 нафари Тошкент вилоятида, 85 нафари Самарқанд вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, чоршанба куни 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 657 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 5 май куни жами 440 нафар бемор соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 93 176 нафар бемордан 88 975 нафари соғайган.

Aйни пайтда тиббиёт муассасаларида 3544 нафар бемор даволанмоқда.

5 май куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 45616 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда 1 миллион 9510 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 32533 киши иккинчи босқичда эмланган.