Ҳукумат қарори билан Шухрат Назаров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шухрат Назаров.

Шухрат Назаров «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси Молия-иқтисодиёт Бош бошқармаси бошлиғи, «Ўзавтойўл» — Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти директори, компания Бошқаруви раисининг ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.

Шу билан бирга мазкур қарор билан Жамшид Турсунов — қўмита раисининг ўринбосари ҳамда Обид Адилов — қўмита раисининг ўринбосари — бош муҳандиси лавозимларига тайинланди.