Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди иссиқ ҳаво таъсирида бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет. Аксарият ҳудудларда қуруқ, асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади.

Кундузги ҳаво ҳарорати +32−35 даражага, жанубда ва чўл зонасида +38 даражагача кўтарилади. Бу ўртача йиллик кўрсаткичлардан 5−8 даражага юқори.

Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан ҳафтанинг охирига келиб, ҳарорат +27−30 даражагача пасаяди.

Пайшанба ва жума кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 17−20 май кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел хавфи мавжуд.