Андижон вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Андижон туманида истиқомат қилувчи 20 ёшли О. О.нинг олтин нафар эркак томонидан зўрлангани ҳақидаги ариза бўйича тергов олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, ёш келинчак 13 май куни 102 рақамига қўнғироқ қилиб, шу куни Зарипак кўчасидаги «Қорақалпоқ» маҳалласидаги дала шийпонида А. С. ва О. М. куч ишлатган ҳолда у билан жинсий алоқада бўлганини маълум қилган.

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси тезкор гуруҳи воқеа жойига ташриф буюриб, суратга олишди.

Терговга қадар текшириш ҳаракатларини тўлалигини таъминлаш мақсадида О.О.га тегишли бўлган аёллар кўйлаги ва лозими, рўмол, жемфер, юз сочиқ, аёллар ички кийимлари ҳамда бир бўлак оқ латта далилий ашё тариқасида ҳолислар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид боилогик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган.

Жабрланувчининг тушунтириш хатида айтишича, у 13 май куни турмуш ўртоғи билан биргаликда Андижон тумани Қорақолпоқ МФЙ Зарипак кўчаси ўрамида жойлашган дала шийпонига деҳқончилик ишлари билан шуғулланиш учун боришган. Соат 16:00 да бир ўзи чайлада қолган вақтида ўзига таниш бўлган О. С. маст ҳолатда келиб, ўзини ва турмуш ўртоғини танишини айтиб, уларнинг уйига ўтин маҳсулотларини олиб берганлигини маълум қилади. Сўнгра унинг эгнида бўлган кўйлак ва лозимларини ечиб ташлаб, 30 дақиқа давомида жинсий алоқада бўлади.

Шундан кейин А.С. ўзининг шерикларини чақириб, улар ҳам чайла ичига кириб, унинг қўлларини ушлаб турган, А.С. эса бир соат вақт давомида жинсий жинсий алоқа қилган. Шундан кейин О. М. ҳам чайла ичига кириб, уни товуқ катаги ичига олиб кириб, қўлларини арқон ёрдамида боғлаб, 30 дақиқа жинсий алоқа қилган.

Беш нафар фуқаро — О.М, А. С, А.М., Х.Ж. ва Б.А. — 13 май куни соат тахминан 14:00 ларда ҳақиқатдан ҳам Қорақолпоқ маҳалласи Зарипак кўчаси ўрамида жойлашган дала майдони томонга чўмилиш учун борганлари, шу ерда бўлган «Қорадарё» сойида чўмилишгани, бироқ шу куни О.О.ни кўрмаганлари ва у билан жинсий алоқада бўлишмаганлигини билдиришган.

Bor gap! Telegram-канали унинг синглиси айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган видеоёзувни эълон қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 16 май куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жиноят иши доирасида Андижон туманида истиқомат қилувчи қуйидаги шахслар гумон қилинмоқда:

  • О. М. (1990 й. т.), ҳайдовчи, оилали, 2 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган, ҳайдовчи;
  • АС (1992), мавсумий ишчи, оилали, 2 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган;
  • А. М. (1984), ҳайдовчи, оилали, 3 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган;
  • М. Ж. (1979), ҳайдовчи, оилали, 2 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган;
  • Ҳ.Ж. (1985), ҳайдовчи, оилали, 4 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган;
  • БА (1990), ҳайдовчи, оилали, 2 нафар фарзанди бор, илгари судланмаган.