Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув йили охиригача барча курс талабалари учун ўқув жараёни онлайн давом эттирилади, дея хабар бермоқда университет матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, мазкур қарорга келишда талабаларнинг кўплаб мурожаатлари инобатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, университет 27 апрелдан 10 майга қадар 14 кунга масофавий таълимга ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Аввалроқ, ЎзЖОКУда ҳам таълим жараёнлари ўқув йили охиригача масофавий тарзда давом эттирилиши ҳақида ёзган эдик.