Ўзбекистон ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бир гуруҳ шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинганлиги ҳақида огоҳлантирди.

Хабарда уларнинг «халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётгани, миллий ва умуминсоний хавфсизликка рахна солаётгани» қайд этилган.

ИИВ мазкур шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришларини сўради.

«Интернет бугунги кунда бутун дунёдаги вазият ҳақида сониялар ичида чексиз маълумотларни улашмоқда. Улар орасида эса халқаро тинчликка хавф солувчи, инсонлар ўртасида шафқатсизлик ва террорни тарғиб этувчи маълумотлар ҳам жуда кўп. Интернет фойдаланувчилари эса энг аввало мана шу маълумотларни ўз зеҳни билан фарқлай олиши зарур. Акс ҳолда эса алдов қурбони бўлиб, ёш умри, саломатлиги ва куч қувватини, уруш ўчоқларида, террорчи ташкилотларнинг ҳарбий лагерларида хазонга айлантириш ҳеч гап эмас», — дейилади хабарда.