Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келган Ўткиржон Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан бўшатилди.

Бунгача у Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Ўткиржон Қодиров 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугаллаган.

Шунингдек, бундан олдин Ўткиржон Қодиров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, президент Администрацияси, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган.