Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Ер ресурсларининг талон-торож қилинишининг олдини олиш бўлинмаси ходимлари, ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси, прокуратура органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, фуқаро Ў. Ҳ. ўзига давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида Навоий шаҳри, «Кимёгар» МФЙ ҳудудидан сунъий қопламали футбол майдончаси ва ёрдамчи бино объектини қуриш учун ажратилган 9,9 сотих ер майдонини фуқаро А.га савдо мажмуасини қуриш учун сотмоқчи бўлган.

Ў. Ҳ. мажмуани қуриб бўлгач, танишлари ёрдамида фаолият турини ўзгартириш билан боғлиқ ҳужжатларини расмийлаштириб бериш 50 минг сўраган. У олдиндан 30 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.