Ўзбекистон захиралари 205 млн долларга камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари апрель ойи бошида 35,15 млрд долларгача қисқарди. Бу пасайиш асосан валюта захираларининг камайиши билан боғлиқ. Олтин захираларининг жисмоний ҳажми ўзгармаган, аммо қиймати озроқ ошган.

Тошкент ҳокими хушмуомала ЙПХ ходимларини Lacetti, Nexia, Spark билан мукофотлашини маълум қилди

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЙПХ ходимлари учун «Энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими» танловини ўтказишни таклиф қилди. Бунда ходимлар фаолияти ҳайдовчиларнинг овоз бериши йўли билан баҳоланади. Энг яхши 3 нафар ходим Lacetti, Nexia ва Spark машинаси билан тақдирланади.

«ЙПХ ходимининг ҳақоратланиши бутун оиласига қаттиқ таъсир қилади». Ортиқхўжаев ходимларни тасвирга олиш ҳақида

Пойтахт ҳокими ЙПХ ходимларидан бир ҳафта давомида тажриба тариқасида ҳайдовчиларга хушмуомала бўлишни, фуқаролардан эса ходимларни суратга олиб, ҳақорат қилмасликни «ўтиниб сўради». «ЙПХ ходимининг ҳақоратланиши ёки камситилиши унинг бутун оиласига қаттиқ таъсир қилади. Бундай беодоблик Тошкентда умуман бўлмаслиги керак», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёлнинг руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланди

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёлнинг Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланди.

Фуқаролар Ўзбекистонга олиб кираётган диний материаллар ҳам голограмма билан тамғаланади

Эндиликда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган диний мазмундаги материаллар ижобий хулоса олингандан кейин голограмма билан тамғаланади. Шунингдек, сайт ва фуқаролар томонидан хорижда тайёрланган диний материалларни ижобий хулоса олмасдан тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Уч ойда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 3% га ўсган

Январь-март ойларида Ўзбекистонга 1,47 млрд долларлик пул маблағлари жўнатилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга кўпроқдир. Шунингдек, аҳоли ўртасида хорижий валютага талаб 69% га ошган.

Собиқ Агрегат заводи ҳудуди ауционда 208,7 млрд сўмга сотилди

Тошкентнинг Олмазор туманидаги 9,6 гектар майдонда жойлашган Агрегат заводи ер участкасини Build Power компанияси сотиб олди. Бу ерда кўп қаватли арзон уйлар қуриш режалаштирилган. Битим қиймати — 208,7 млрд сўм.

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 7 медални қўлга киритди

Тошкентда бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон гимнастикачилари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шулардан 3 та олтин ва 1 та бронзани терма жамоа ҳисобига Тахмина Икромова олиб келди.

Автомактабларда ўқиш нархи бир йилда ўртача 15,2 фоизга қимматлашди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар ўтган йилга нисбатан ўртача 15,2 фоизга, йил бошидан бери эса 13,9 фоизга қимматлашган.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет ҳафтанинг биринчи ярмида республика бўйича ёмғир ёғиши кутилаётганини маълум қилди. Чоршанба кунигача баъзи ҳудудларда шамол 17−22 м/с гача кучаяди, натижада айрим жойларда чанг тўзон кузатилади. Ҳаво харорати эса +20…+28 даража атрофида бўлади.

Қашқадарёда маҳалла ёшлар етакчиси ўз жонига суиқасд қилди

Ғузор туманининг «Совбоғ» маҳалласида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйди. Бунга унинг руҳиятидаги ўзгаришлар, шу жумладан қарзи кўпайиб кетгани ва кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жиззах ва Сурхондарёдаги авария оқибатида 4 киши ёниб кетди

Жиззахда Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги Nexia-3 билан тўқнашди. Бунинг оқибатида машина ёниб, бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Сурхондарёдаги аварияда эса ҳайдовчи ва икки йўловчи машина салонида ёниб кетди.

Компьютер клубидаги жанжал оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди

Тошкентда компьютер клубидаги жанжал оқибатида 16 ёшли ўқувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро «Саян юриши» мусобақасида учинчи ўринни эгаллади

Россияда Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Саян юриши» мусобақасида Ўзбекистон ҳарбийлари рус ва хитой вакилларидан кейинги учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 7 медални қўлга киритди

Тошкентда бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон гимнастикачилари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шулардан 3 та олтин ва 1 та бронзани терма жамоа ҳисобига Тахмина Икромова олиб келди.

Навоийда ДХШ асосида мини стадион қуришга ажратилган ерни $50 мингга сотишга уринган шахс ушланди

Навоийда фуқаро ўзига давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида футбол майдончаси қуриш учун ажратилган 9,9 сотих ер майдонини 50 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Айдар-Арнасой кўллар тизимида тақиқланган тўрда балиқ овлаган эркак ушланди

Айдар-Арнасой кўллар тизимида тақиқланган ов қуроли — «Леска»дан тўқилган тўрлар ёрдамида 150 бошдан зиёд балиқ тутган эркак ушланди. Табиатга 31,2 млн сўмлик зарар етказилгани маълум қилинди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

ИТСВ — бош вазир ўринбосари рафиқаси ва қайнотаси номининг «Пандора архивида» келтирилгани ҳақида

Офшор компаниялар хизматидан фойдаланиш бўйича «Пандора архиви»да бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаковнинг рафиқаси Нодира Умурзакова ва қайнотаси Марлен Азизовнинг ҳам номлари борлиги маълум бўлди. ИТСВнинг билдиришича, Азизов 1990-йилларнинг бошидан буён бизнес билан шуғулланган, Умурзоқова эса ҳеч қачон хорижда ҳеч қандай актив ёки мулкка эгалик қилмаган ёки бенефициар бўлмаган.