18 апрель, бугун пойтахтда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хабарга кўра, кучли шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.

Шу сабабли, пойтахт ҳокимлиги аҳолидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўради.