дайжест

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияда бўлади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 февраль куни амалий ташриф билан Россияга боради. Давлат раҳбари Қозон шаҳрида «Келажак ўйинлари» мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Қолаверса, икки давлат етакчиларининг учрашуви ҳам режа қилинган.


дайжест

Мубашшир Аҳмад Туркиядаги депортация марказидан чиқарилди — элчихона

Azon Global портали асосчиси Мубашшир Аҳмад Туркиядаги депортация марказидан чиқарилди. Аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилган эди.


дайжест

Бухоро вилояти прокурори ўзгарди

Маҳмуд Истамов ўрнига Қўқон шаҳрининг собиқ прокурори Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди. Бир неча кун аввал вилоятнинг Когон тумани прокурори 90 минг доллар пора олаётган вақтида қўлга олинганди.


дайжест

Қозоғистон раҳбари давлат хизматчиларининг маошларини хусусий сектор билан рақобатбардош қилишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлат хизматчиларининг маошларини хусусий секторники билан рақобатбардош қилишни ва давлат хизматига кадрлар ёллашни «эркинроқ» қилишни таклиф қилди. У давлат аппаратида аёллар сонини кўпайтиришга ҳам чақирди, чунки улар коррупцияга «мойил эмас».


дайжест

Ўзбекистонда куздан ижтимоий карта жорий этилади

Ўзбекистонда 1 октябрдан ижтимоий ёрдам олувчи фуқаролар учун ижтимоий карта жорий этилиши режалаштирилмоқда. Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳаларда имтиёзлардан фойдаланиш мумкин бўлади.


дайжест

Тошкент бир муддат ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда етакчилик қилди

Тошкент чоршанба тонгида ҳаво ифлосланиши бўйича дунё етакчилари қаторидан яна жой олди. Ичкаридаги датчиклар ҳам юқори даражадаги ифлосланишни кўрсатди. Бунинг сабаблари об-ҳаво шароити, мазутдан фойдаланишнинг кўпайиши ва қор ёғиши пайтида кўчаларга тупроқли аралашмалар сепилгани бўлиши мумкин.


дайжест

АҚШ Ғазода ўт очишни вақтинча тўхтатиш бўйича резолюция тайёрлади — ОАВ

АҚШ Ғазо секторида ўт очишни вақтинча тўхтатиш бўйича БМТ резолюциясини тайёрлади. Ҳужжат, шунингдек, Исроилнинг Рафаҳ шаҳрида амалга оширишни режалаштирган қуруқликдаги операцияси оқибатларидан огоҳлантиради. Вашингтон биринчи марта Исроил ва ХАМАС ўртасидаги сулҳни очиқча қўллаб-қувватламоқда.


дайжест

ОКМК фабрикасида ўнлаб ишчиларни том босиб қолгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Олмалиқ кон-металлургия комбинати 3-сонли мисни бойитиш фабрикасида темир конструкциялар қулаб тушгани юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши очилди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.


дайжест

Халқаро IT сертификат олган ёшларга имтиҳон харажатларининг 60 фоизгача қисми қоплаб берилади

Ўзбекистонда халқаро IT сертификат олган ёшлар имтиҳон харажатларининг 60 фоизигача қисми миқдорида компенсация олиши мумкин. Аввал юқори даражадаги бундай сертификатга 50 фоиз компенсация тўланарди. Агар мутахассисда инглиз тилидан B2 даража бўлса, IT сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қопланади.


дайжест

Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан Умра зиёрати билан шуғулланувчи 39 та турфирма фаолиятини тўхтатиб туришни сўради

Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан Panorama Airways хусусий авиакомпанияси билан ҳамкорлик қилган ва минглаб Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонида қолиб кетишига сабабчи бўлган 39 та турфирма фаолиятини тўхтатиб туришни сўради. Турфирмаларнинг мансабдорларига жиноий иш қўзғатилган.


дайжест

Ўзбекистонда газ, нефть ва бошқа энергия ресурсларини қазиб олиш ҳажми пасайишда давом этмоқда

Январь якуни бўйича Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми 3,99 млрд куб метрни ташкил этди, бу 2023 йил январига нисбатан 9,4 фоизга кам, сўнгги ойлардаги ҳажмлардан эса юқори. Нефть, кўмир, бензин ва дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам пасайган. Ишлаётган саноат корхоналари 25,2 мингтага камайди.


дайжест

Ўзбекистонга 2023 йилда 7 миллионга яқин сайёҳ келди

2023 йилда Ўзбекистонга 7 млн нафарга яқин чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Уларнинг мамлакатда қолиш муддати ўртача тўрт кунгача узайди, бу 2022 йилга нисбатан 1,3 баробарга кўп, дейди Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев.


дайжест

BOMCA Ўзбекистон давлат идораларига чегара назоратини яхшилаш учун ускуналар топширди

Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури Ўзбекистон давлат идораларига чегара божхона, фитосанитария ва ветеринария назоратини яхшилаш учун қиймати 54,5 минг евролик ускуналар совға қилди.


дайжест

Ўзбекистондаги бир нечта банклар Contact хизмати билан ишлаш тўхтатилгани ҳақида хабар берди

Ўзбекистондаги бир қанча банклар Contact пул ўтказмалари тизими билан ишлашни тўхтатганини маълум қилди. Ушбу хизматнинг оператори QIWI Банк бўлиб, унинг лицензияси Россия Марказий банки томонидан қайтариб олинди.


дайжест

Испан компанияси Ўзбекистонда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиши мумкин

Мадриддаги Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг BioGreen Road компанияси вакиллари билан қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини бошқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Компания сувни гелга макромолекуляр айлантириш технологияси тақдимотини ўтказди.


дайжест

Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон — Мозори Шариф темирйўлини реконструкция қилишни бошлади (+ фото)

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида Ҳайратон — Мозори Шариф темирйўл линиясини реконструкция қилишнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Таъмирлаш ишларининг биринчи босқичига «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан 120 нафар ишчи жўнатилди. Фото.