Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (BOMCA) 20 февраль куни Божхона қўмитаси, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлигига 54,5 минг евролик асбоб-ускуналар топширди, деб хабар берди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, масофавий божхона пунктлари билан алоқани таъминлаш мақсадида Божхона қўмитасига 150 дона кўчма радиоприёмниклар топширилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Қўмитасига ўтказиш жойларида ишлаётган ветеринария мутахассисларига масофадан туриб таълим бериш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун интерфаол панель тақдим этилди.

Мазкур қурилмалар BOMCA 10 дастурининг «Чегаралар орқали қонуний савдо оқимларига кўмак бериш» учинчи Компотенти доирасида божхона, фитосанитария ва ветеринария назоратини яхшилашнинг аниқ мақсадлари билан харид қилинган.