Ўзгидромет хизмати агентлиги 23−29 февраль кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли кўчки республиканинг тоғли, жумладан, қуйидаги ҳудудларида кузатилади:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.