АҚШнинг «Mercer» консалтинг компанияси хорижликлар учун 2022 йилда яшаш нархи бўйича энг арзон ва энг қиммат бўлган шаҳарлар рейтингини тузиб чиқди.

27 йилдан бери тузиб келинаётган рейтингда шаҳарлардаги валюта курсларининг ўзгариши, инфляция, турар жой нархларининг беқарорлиги каби муҳим факторларни ҳамда транспорт, кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий хизматларни жамлаган 200 дан ортиқ товар ва хизматларни баҳоланишини ҳисобга олган.

«Глобал соғлиқни сақлаш инқирози ва Украинадаги можаро туфайли кучайган инфляция ҳамда валютанинг ўзгарувчанлиги халқаро иқтисодий мувозанатларга ва ҳар биримиз учун яшаш нархига таъсир қилмоқда», — деб ёзган компания.

Инфографика: Merker / Cost of Living City Ranking

Мазкур рейтингда жаҳон бўйича 227 та шаҳар иштирок этган, фақат «Mercer» рўйхатга Россия ва Украина давлатларидан бирор шаҳарни киритмаган.

Яшаш қийматини белгилашда ўринлар энг қимматидан энг арзонига қадар давом этади.

10 та энг қиммат шаҳар рўйхати

Рейтингдаги ўрни

Шаҳар
Жойлашган мамлакат
1
Гонконг
Гонконг махсус административ ҳудуди
2
Цюрих
Швейцария
3
Женева
Швейцария
4
Базел
Швейцария
5
Берн
Швейцария
6
Тель-Авив
Исроил
7
Нью-Ёрк
АҚШ
8
Сингапур
Сингапур
9
Токио
Япония
10
Пекин
Хитой

Энг арзон шаҳарлар 10 талигига эса аҳолисининг кўпчилиr қисмини мусулмонлар ташкил этувчи шаҳарлар кирган.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент бу рейтингда 221-ўринни эгаллаб, арзон шаҳарлар ичида 7 ўринни қайд этган.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри 219-ўрин, Душанбе 225-ўрин, Бишкек эса 226-ўринда турибди. Рейтингни эса Туркия пойтахти — Анқара (227-ўрин) тамомлаб, дунё бўйича яшаш учун энг арзон шаҳар деб эътироф этилди.

10 та энг арзон шаҳар рўйхати

Рейтингдаги ўрин
Шаҳар
Жойлашган мамлакат
218
Алжир
Алжир
219
Олмаота
Қозоғистон
220
Тунис
Тунис
221
Тошкент
Ўзбекистон
222
Истанбул
Туркия
223
Карачи
Покистон
224
Исломобод
Покистон
225
Душанбе
Тожикистон
226
Бишкек
Қирғизистон
227
Анқара
Туркия

Эслатиб ўтамиз, Тошкент мазкур рейтингнинг 2021 йилдаги натижаларида ҳам энг арзон шаҳарлар ўнлигидан жой олганди.