Наманган вилояти Мингбулоқ туманида 30 июнь куни ЙТҲга учраган Lacetti автомобили ёниб кетди, деб хабар берди Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Воқеа соат 23:30 ларда атрофида содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўкотиб, «Қозоқовул» маҳалласидаги ички йўл четига чиқиб кетган. Натижада автомобилда ёнғин содир бўлган.

Ҳайдовчи воқеа жойида, бош мия очиқ шикасти билан вафот этган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда воқеага алоқадор бошқа тафсилотлар очиқланмаган. Namanganliklar.uz Telegram-каналида автомобиль ёнаётган вақт тасвирланган видео эълон қилинди ва у жуда катта тезликда ҳаракатланиб, «ЗиЛ» юк машинасига тўқнашиб кетгани айтилмоқда.