29 июнь куни «Зарафшон» миллий табиат боғига қарашли ўрмонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд ФВБ хабар берди.

Чоршанба куни соат 13:15да Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига Жомбой тумани «Зарафшон» МФЙда жойлашган «Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар ёнғин содир бўлган жойга соат 13:27 да етиб боришган. Ёнғинни бартараф этиш учун воқеа жойига ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган, ёнғин 14:40 да қуршаб олиниб, 17:00 да ўчирилган.

Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда, фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.