Компания жадал ривожланишда давом этмоқда. Атиги бир йил ичида Click аккаунтлар сони 25% га ошди ва 15 млн дан ортиқ кўрсаткичга етди.

Транзакцияларнинг умумий ҳажми 60 трлн сўмга етди, бу эса 2022 йилга нисбатан 45% га кўпдир. Humo ҳисоботига кўра, маблағ айланмасида барча тўлов ташкилотлари орасида Click`нинг улуши энг юқори бўлиб, 41,6 фоизни ташкил қилади. Соф даромад ҳажми эса 2023 йилда 60% га ошди. Click Up иловасига кунига ўртача 2 млн дан ортиқ фойдаланувчи киради.

click, реклама

2024 йилнинг февраль ойи охирида Click Up иловасида идентификациядан ўтган фойдаланувчилар сони 2 млн дан ортиқ кишини ташкил этди. Идентификациядан ўтган фойдаланувчилар учун алоҳида қулайлик ва имтиёзлар берувчи янги хизматлар ва маҳсулотлар ишга туширилди.

Click молиявий технологиялар соҳасида янги стандартларни белгиловчи етакчи компаниялардан биридир. Click`нинг мақсади фойдаланувчиларга инновацион ечимларни тақдим этиш, уларнинг ҳаётини осон ва қулайроқ қилишдир.

Humo ҳисоботи билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Сайт: click.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.