Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан бирга вилоятларда тезкор тадбир ўтказиб, бензин ёқилғиси билан ноқонуний савдо қилаётган шахсларни аниқлади.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 13 нафар фуқаро Аi-80, Аi-95, Аi-92 маркали бензинни қиммат нархда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди. Улардан жами 5,6 тонна бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

бензин

Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Оққўрғон, Паркент, Чиноз ва Янгийўл туманида эса 7 нафар фуқародан жами 721 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинди.

бензин

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳар, Косон, Касби, Чироқчи ва Кўкдала туманида Аi-80 маркали бензин ёқилғисини қўлда қиммат нархда сотган 6 нафар фуқаро аниқланди. Улардан жами 624 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинди.

бензин

Навоий вилоятининг Зарафшон туманида 2774 литр Аi-80 маркали бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Аниқланишича, фуқаро Н.Н. «Зил» русумли ёқилғи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасида бензинни Кармана туманида қўлда қиммат нархларда ўтказиш мақсадида олиб кетаётган бўлган. У жами 2774 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

бензин

Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 февралдан UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аi-80 бензини нархи 6800 сўмдан 7000 сўмгача қимматлашди. Охирги бир ой ичида ушбу маркадаги бензин тақчиллиги кузатилмоқда.