Туркиядан ташриф буюрган профессор, ҳамда юқори малакали шифокорлар жамоаси Numa Diagnostics кўрсатмалари асосида онкологик касалликлар билан курашаётган беморлар учун бепул тиббий кўрик ўтказишди.

Бундан ташқари, 25 февраль куни Hilton Tashkent City меҳмонхонасида Numa Diagnostics ва Туркиянинг машҳур Medipol клиникаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

реклама

Numa компаниялар гуруҳи бош директори Олимжон Абдуваҳобов марказ имкониятлари тўғрисида маълумот бераркан, ушбу меморандум соғлиқни сақлаш соҳасида узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида тузилган бўлиб, Medipol клиникаси ва Numa диагностика соғломлаштириш маркази ўртасида сифатли хизмат кўрсатишдан иборатлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Medipol клиникасидан ташриф буюрган мутахассислар, меҳмонлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Қувонарли жиҳати, Туркиядан дунёнинг топ-10 талигига кирувчи онкология йўналишидаги тиббиёт фанлари доктори профессор, доцент ва шифокорлар Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Маросимда Мedipol клиникасининг тижорат бўйича директор ўринбосари Уйгар Устун нутқ сўзлади.

реклама

«Мedipol клиникаси 3 та университет, 4 та университет кампуси, 10 та шифохона ва стоматология клиникаларига эга Истанбул ва Анқарадаги энг йирик тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотдир. Бундан ташқари, Туркияда тиббий туризм соҳасида етакчи саломатлик гуруҳларидан биридир. Ўтган йили биз 153 та мамлакатдан келган 40 минг нафардан ортиқ беморларга тиббий хизматлар кўрсатдик ва табиийки улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Биз Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳаси ривожига ўз ҳиссамизни қўшишдан мамнунмиз ва бунинг учун қўлимиздан келганича ёрдам берамиз», — деди туркиялик меҳмон.

Маросимда Numa компаниялар гуруҳи бош директори Олимжон Абдуваҳобов марказнинг имкониятлари тўғрисида маълумот берди.

«Numa компанияси катталар ва болалар учун 25 хилдан ортиқ табиий маҳсулотлар, витаминлар ишлаб чиқаради. Ҳозиргача маҳсулотларимиз 90 мингдан зиёд маҳаллий ва хорижлик мижозларга етказиб берилган.

2023 йил охирида компаниямиз ҳузурида Numа диагностика маркази фаолиятини йўлга қўйдик. Марказда минга яқин турдаги анализ-таҳлиллар ва лаборатория текширувлари олиб борилади. Лабораториямиз Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган барча стандартларга тўла жавоб беради. Ускуналаримиз Германия ва АҚШ давлатларидан олиб келинган", — деди Олимжон Абдуваҳобов.

Онкологик касалликларга чалинган беморларни кўп йиллардан буён даволаб келаётган туркиялик профессор Дилек Унал Medipol клиникасининг фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб, яқин келажакда ўзбекистонликларга яратилиши кўзда тутилаётган режаларни очиқлади.

реклама

«Мазкур меморандум Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамдўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Негаки, сўнгги вақтларда Medipol клиникаси тиббиётда дунё миқёсида тан олинаётган замонавий янгиликлар асосида, кўплаб беморларни ҳаётга қайтишларига сабаб бўлмоқда.

Ушбу клиниканинг нафақат онкология балки кўплаб йўналишлардаги хизматларидан фойдаланувчилар орасида ўзбеклар ҳам кўп. Эндиликда ўзбекистонликлар Туркия боришларидан аввал, Ўзбекистоннинг ўзида, яъни Numa Diagnostics орқали аниқ таҳлиллар олишлари мумкин. Аҳамиятли жиҳати, бу текширув хулосалари Туркиянинг Medipol клиникасида тан олинади", — деди туркиялик профессор Дилек Унал.

Тадбир давомида меҳмонларга ушбу меморандумнинг тиббиётга ва аҳолига фойдали томонлари ва яқин келажакдаги режалари ҳақида маълумот берилди.

реклама

«Бизнинг асосий мақсадимиз хизмат кўрсатиш бўйича беморларнинг ишонч рейтингида юқори ўринни эгаллаш», — дея таъкидлади Numa Diagnostics маркази директори Хуршида Қўчқорова.

реклама

Унинг айтишича, ушбу меморандум соғлиқни сақлаш соҳасида узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида тузилган бўлиб, Medipol клиникаси ва Numa диагностика соғломлаштириш маркази ўртасида сифатли хизмат кўрсатишдан иборат.

Меморандум имзоланиши муносабати билан, турк профессорлари ва Numa Diagnostics кўрсатмалари асосида ўзбекистонлик онкологик касалликлар билан курашаётган беморларни, шунингдек, онкологик муаммолар билан дунёга келган болаларни ҳам 26 ва 27 февраль кунлари бепул кўрикдан ўтказишди.

реклама

Бундан ташқари, келажакда Numa Diagnostics Medipol клиникаси билан ҳамкорликда JSI сертификатига асосланган инновацион клиника очишни режалаштирган.


JCI сертификати — тиббий фаолиятда кўрсатиладиган хизматлар сифати учун универсал стандартлар сериясидир. Ушбу стандартлар бўйича аккредитация соғлиқни сақлаш сифатининг юқори даражасини билдиради. Серия стандартлари 1995 йилда Халқаро қўшма комиссия (JCI) томонидан АҚШда ишлаб чиқиши бошланган.

Numa Diagnostics хизматлари ҳақида батафсил маълумотни компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида олиш мумкин.

Телефон: (+998) 55−513−33−33.

Сайт: numadiagnostics.uz
Instagram: @numa.diagnostics
Telegram: t.me/numa_diagnostics

Реклама ҳуқуқлари асосида.