Ижтимоий тармоқларда 13-сентабрга ўтар кечаси Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятлардан кириш-чиқиш ёпилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.

Қайд этилишича, интернетда тарқалган видеода Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида 14−17 сентябрь кунлари Самарқандга кириш ёпилганлиги сабабли ҳайдовчиларга айланма йўллар тушунтирилмоқда.

«Газета.uz» Самарқанднинг 16 та кўчаси, жумладан, жамоат транспорти ҳаракати учун ёпилиши ҳақида хабар берганди. Шу кунларда шаҳарга кириш ҳам ёпилади, транзит ташиш учун айланма йўналишлар ташкил этилади (харита).

«Самарқанд» аэропорти 14-сентябрь соат 00:01 дан 17-сентабр 00:01 га қадар тижорат режали ва мунтазам бўлмаган йўловчи ва юк рейсларини қабул қилмайди.