12 сентябрь куни Хива шаҳрининг барча маҳалла ва Хива туманининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2022−2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида «Хива-2» газ тақсимлаш станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 12 сентябрь куни соат 08:00 дан 18:00 гача Хива шаҳрининг барча маҳаллалари ва Хива туманининг Достон, Гулшан, Аваз Дунак, Пола Султон, Пона Мақсим, Отажон Тўра, Гандимиён маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади, дейилади хабарда.