Бугунги кунда «Агробанк» АТБнинг барча бўғинларида коррупцияга қарши курашиш, «ҳалоллик вакцинаси»ни жорий қилиш юзасидан босқичма-босқич ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бу борада олиб борилган мақсадли саъй-ҳаракатларнинг натижасида банк бош офиси ҳамда мижозлар билан фаолият олиб борувчи Тошкент шаҳар филиалига CERT International халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатлари тақдим этилди.

реклама

Мазкур сертификатларни қўлга киритиш учун банкнинг комплаенс-назорат департаменти томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ушбу ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши барча кўринишдаги коррупцион ҳолатларга муросасиз муносабатда эканлигини билдириб, «Агробанк» фаолиятини барқарорлаштиришда муҳим ўрин тутади.

Шу ўринда бу халқаро сертификатларнинг қўлга киритилиши ҳозирги трансформация жараёнида хорижий инвесторларни жалб этиш, молия институтлари билан алоқа ўрнатиш ва банк мижозларга хизмат кўрсатишни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамиятга эгадир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.