«Вақф» хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда 981 миллион 994 минг сўм маблағ хайрия сифатида сарфлади. Бу фонднинг «Газета.uz»га берган ҳисоботида келтирилган.

Қайд этилишича, 2022 йилда фонд томонидан хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 5144 нафар фуқароларга 981 миллион 994 минг сўм маблағ хайрия сифатида сарфланган.

Шу жумладан:

  • Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун — 44 456 000 сўм;
  • Диний таълим муассасалари ўқувчи-талабаларни тўлов шартномасини тўлаш ва бошқа рағбатлантириш учун — 17 633 000 сўм;
  • Масжидлар қурилиши учун — 25 000 000 сўм;
  • Масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирлар учун — 71 577 000 сўм;
  • Боқувчиси йўқ, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун — 279 092 000 сўм;
  • Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун — 312 900 000 сўм;
  • Тошкент шаҳридаги мурувват, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун, ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатига 38 920 000 сўм;
  • Гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган, кўзи ожизлар, ногиронлиги бор ва бошқа эҳтиёжманд фуқаролар иштирокида ўтказилган Ногиронлар куни, Халқаро болалар куни ва бошқа хайрия тадбирлари учун — 165 666 000 сўм;
  • Зудлик билан ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларга — 9 934 000 сўм;
  • Умра сафарига кўмак учун — 18 000 000 сўм ажратилган.

Бундан ташқари Тошкент шаҳридаги зиёратгоҳларни ободонлаштириш ва сақлашучун 184 317 000 сўмлик маблағ сарфланди.