Human.uz нашри директори Хуршид Далиев (шунингдек Muxbir Daliyev блоги муаллифи) ва бош муҳаррир Муслим Мирзажонов ўзини «орган ходимлари» деб таништирган шахслар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда нашр ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Маълум қилинишича, «орган ходимлари» журналистларни Тошкент давлат аграр университети биносида жойлашган офисдан олиб кетишган.

«Орган ходимлари» томонидан офисдаги эшиклар бузиб кирилган ва айни дамда барча маълумотлар, қурилмалар тинтув қилинмоқда, дейилади хабарда.

Human.uz сайти муҳаррирлари «тўсатдан ва огоҳлантиришларсиз» олиб кетилган барча одамларнинг саломатлиги ва аҳволидан хавотирда эканини билдирган. Нашр журналистлар билан боғлана олмаяпти.

«Таҳририят ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси президенти сиёсатига мутлақо зид ва сўз эркинлигига таҳдид деб ҳисоблайди. Human.uz сайти барча ОАВ нашрлари, блогерлар ва ҳуқуқ фаолларини ушбу тезкор хабарни ёритишда кўмак беришларини сўраб қолади», — дейди нашр ходимлари.

Бундан ташқари, Human.uz таҳририяти воқеа юзасидан расмий изоҳ беришни сўраб ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.

«Газета.uz» бу борада Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Бош прокуратурадан маълумот сўради.

human.uz, журналистика, муслим мирзажонов, оав, хуршид далиев

Нашр офис Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қуйи Чирчиқ тумани бўлими терговчиси Э.Абламуродов томонидан муҳрлангани ҳақида хабар берди.

human.uz, журналистика, муслим мирзажонов, оав, хуршид далиев

Соат 13:30 дан Human.uz сайти очилмай қолди.