Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 64 ёшли отахонга оилали эркакка бошқа бир аёл билан никоҳ ўқигани учун 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. У олдинроқ ҳам ушбу қоидабузарликни содир этган ва жаримага тортилган.
Ҳафта давомида Ўзбекистонга ҳарорат меъёрдан 5−8 даражага кўп бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 14−17 даража, кундуз кунлари 32−35 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида 37−38 даражагача бўлади.
Хайрулла Умаров Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар у агентлик бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берди.
Тез кунларда Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватига олиб борувчи, узоқ вақт ёпиқ бўлган эстакаданинг очилиши кутилмоқда.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар 19−24 апрель кулари АҚШнинг Миссисипи штатида ўтказилган «Илғор жангчи» мусобақасида ғолиб бўлишди.
27 апрелдан Самарқанд шаҳридаги барча боғчалар ва мактаблар 14 кунлик карантинга ёпилади, ўқувчиларга таълим бериш тизими онлайн шаклга ўтказилади.
Пешку туманида аёл ўз онаси билан бирга энди дунёга келган фарзандини 8 млн сўмга сотмоқчи бўлган. Фуқаролар чақалоқни ўзга бир фуқарога келишилган нархда сотаётган вақтида қўлга тушган.
«Қишлок курилиш банки» нинг Сирдарё филиалида қалбаки 81 минг евро миқдоридаги пуллар аниқланди.
«Хориждаги ўзбекистонлик талабалар» лойиҳаси доирасида ўзбекистонлик талабаларнинг хориждаги ҳаёти, у ердаги таълим тизими, уларнинг бошидан ўтган синовлар ҳақида сўз боради. Лойиҳанинг дастлабки меҳмони — Москвадаги Иқтисодиёт олий мактаби талабаси нукуслик Шаҳноза Aбдиреймова.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси реклама конструкциялари оммавий равишда бузиб ташланаётганига изоҳ берар экан, уларнинг ярми талабларга жавоб бермаслигини маълум қилди. Қўмита барча томонларни қонун талабларига риоя қилишга чақирди. Тадбиркорлар эса ташқи реклама объектлари демонтажи, ҳукумат қарорида кўрсатилганидек, суд қароридан сўнг амалга оширилиши лозимлигини таъкидлашмоқда.
Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев вазирлик ва идоралар бўйсинувидаги текширувчи органларнинг мустақиллигини шубҳа остига олди. Унинг сўзларига кўра, Энергетика вазирлиги қошидаги инспекция икки йил ичида ўз ташаббуси билан бирор марта ҳам текширув ўтказмаган, бир сўмлик ҳам зарарни аниқламаган. Ваҳоланки ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари икки йил давомида 300 млрд сўмлик зарарларни аниқлаган.
Ўзбекистон қаҳрамони Хасан Нормуродов 82 ёшида оламдан кўзд юмди. Яқинда у шифохонада даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистонлик талаба Элдор Ўринбоев чўкаётган япониялик ўсмирни қутқариб қолди. Япониянинг Тошкентдаги элчиси Ёшинори Фужияма Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди.
Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун тўйимли ва лаззатли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказига ташриф буюриб, бутун мамлакат бўйлаб ушбу автоматлашган тизимга хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш кўрсатма берди.
2021 йилнинг илк уч ойида ўзбекистонликлар «чиройли» авторақамлар сотиб олиш учун 62 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлашди. Бу «чиройли» авторақамлар сотувга чиқарила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
2020 йилда 2,5 мингдан зиёд бюджет муассасасида 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган. Қурилиш соҳасида 124 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 41 та ва таълим соҳасида 81 та коррупциявий омиллар аниқланди. Карантин муассасаларини қуришда 367 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликлар кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 23−25 даража, баъзи жойларда эса 8−30 даражагачани ташкил этади.
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ўқув йили охиригача масофавий таълимда давом эттирилади. Дарслар онлайн шаклда давом этади ва ҳозирда ётоқхонада турадиган талабаларга 24 апрелдан уйга кетишга рухсат берилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг