Жамият

Самарқандда фуқароларни АҚШга 40 минг доллар эвазига жўнатишда гумонланган шахс ушланди
24 феврал 2023, 11:35

Самарқандда фуқароларни АҚШга 40 минг доллар эвазига жўнатишда гумонланган шахс ушланди

Самарқанд вилоятида фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатиш учун 40 минг АҚШ доллари талаб қилганликда гумонланган шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбирда эса 10 минг АҚШ долларни фуқародан олаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида Cobalt каналга тушиб кетди
24 феврал 2023, 09:29

Тошкент вилоятида Cobalt каналга тушиб кетди

Бекобод туманидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига Cobalt автомашинаси тушиб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Машина ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари ёрдамида чиқариб олинди.

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудудини қуриш бошланди
24 феврал 2023, 09:25

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудудини қуриш бошланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш терминали олдида кутиб олувчилар учун ҳудуд қурилиши бошланди. Иккита кутиш жойидан биринчиси мавжуд шийпон ўрнига қурилади ва у март ойи охиригача якунланиши режалаштирилган.

23 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 феврал 2023, 22:00

23 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сезилган зилзила, яна ҳаво совиши, ҳомиладор аёлини ўлдирган тошкентлик эркак, Фарғона ҳайвонот боғида нобуд бўлган жирафа, Ўзбекистоннинг қўллови жуда муҳимлигини айтган Украина элчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Санъаткор
23 феврал 2023, 18:59

Санъаткор

«Хизматчиси саводсизлик мактабида ўқиётган бири кишини тракторист „саводсиз!“ деса алам қилмайдими? — деди санъаткор ўзича бўғилиб, — „лабингдан бўлса олсам-е, шакар лаб“, деганим у кишига ёқмапти, „бўлса“ эмас, „бўса“ эмиш! Ўзи билмайди-ю, менга ўргатганига куяман!»

Қашқадарёда 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
23 феврал 2023, 18:19

Қашқадарёда 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ўзи таъсисчилигидаги МЧЖга 162 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Наманган вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
23 феврал 2023, 17:45

Наманган вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Шухрат Алиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунгача Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган.

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда яна сезилди
23 феврал 2023, 16:45

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда яна сезилди

Фарғона ва Андижон вилоятларида Тожикистонда бўлган зилзила кучи сезилди (2 балл). Пайшанба тонгида ҳам Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ ҳудудида ер силкинишлари қайд этилганди.

Тошкентда кўп қаватли уй ертўласида таянч деворлар ўзгартирилгани аниқланди
23 феврал 2023, 15:53

Тошкентда кўп қаватли уй ертўласида таянч деворлар ўзгартирилгани аниқланди

Шайхонтоҳур тумани Лабзак даҳасида фуқаро кўп қаватли уй ертўласининг таянч деворлари ва коммуникация тармоқлари жойлашувини ўзгартиргани маълум бўлди. Унга баённома тузилиб, 15 кун муддатда бинони ўз ҳолига келтириш топширилди.

Тошкентда токсикология маркази ташкил этилиши мумкин
23 феврал 2023, 15:29

Тошкентда токсикология маркази ташкил этилиши мумкин

ССВ ва ЖССТ ҳамкорлигида ўтказилган семинарда Тошкентда токсикология маркази ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Қўлланаётган кимёвий моддалар ҳажмининг ортиши, уларнинг интернетдаги савдоси ва булар ҳақда етарли билимга эга эмаслик тизим учун қўшимча хавф экани таъкидланди.

Ўзбекистонда 117 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси ҳудудларга тарқатилди
23 феврал 2023, 15:04

Ўзбекистонда 117 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси ҳудудларга тарқатилди

Jizzakh Auto томонидан 117 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» автомашинаси ҳудудларга тақдим этилди. Ҳозирда уларнинг умумий сони 337 тага етди. Республика бўйича яна 640 та машина харид қилиниши режалаштирилган.

Юнусободдаги кўчага Усмон Носир номи берилди
23 феврал 2023, 14:42

Юнусободдаги кўчага Усмон Носир номи берилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Юнусобод тумани «Буюк Турон» маҳалласидаги (Олой бозори орқасидаги) кўчаларнинг бирига Усмон Носир номи берилди.

Ўзбекистон олимлари ўтмишда бир қанча зилзилаларни аниқ башорат қилишган. Нега ҳаммасини башорат қилиб бўлмайди?
23 феврал 2023, 13:43 2

Ўзбекистон олимлари ўтмишда бир қанча зилзилаларни аниқ башорат қилишган. Нега ҳаммасини башорат қилиб бўлмайди?

Туркиядаги зилзилалардан сўнг Ўзбекистон аҳолисини мамлакатда ҳам худди шундай зилзилалар бўлиш эҳтимоли қизиқтирмоқда. Сейсмология институти олимлари ўтмишда бир неча зилзилаларни башорат қилишган. Нима учун барча зилзилаларни башорат қилиб бўлмайди? «Газета.uz» олимлар билан шу ҳақда суҳбатлашди.

Тошкентда эркак эгизак фарзанд кутаётган ҳомиладор аёлини ўлдирди
23 феврал 2023, 12:48

Тошкентда эркак эгизак фарзанд кутаётган ҳомиладор аёлини ўлдирди

Чилонзор туманида 33 ёшли эркак ўзаро жанжал сабаб аёлини бўғиб ўлдирди. Натижада аёл қорнидаги эгизак болалар ҳам вафот этди. Суд айбланувчига 18 йил қамоқ жазосини тайинлади.

Тошкент вилоятида 3 аёл бола ўғирлаётгани рад этилди
23 феврал 2023, 12:34

Тошкент вилоятида 3 аёл бола ўғирлаётгани рад этилди

Оҳангарон шаҳрида 3 нафар аёл бола ўғирламоқчи бўлгани рад этилди. Тошкент вилояти ИИББ аёллар дори сотиб юргани ва маҳаллий аҳоли улардан шубҳа қилганини билдирди.

Ўзбекистонда ҳаво яна совийди
23 феврал 2023, 11:57 1

Ўзбекистонда ҳаво яна совийди

25−26 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат кечаси 0…−5 даражагача, кундузи 0…+5 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз қолмоқда — Беҳзод Мусаев
23 феврал 2023, 11:04

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз қолмоқда — Беҳзод Мусаев

Бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз. 2022 йилда қашшоқлик даражаси 17 фоиздан 14,1 фоизга тушган, 2023 йилда бу кўрсаткични 12 фоизгача камайтириш кутилмоқда. Иқтисодчи ҳамда блогер эса вазирнинг баёнотига ишончсизлик билдирди.

Фарғона ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди
23 феврал 2023, 10:25

Фарғона ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди

Фарғона ҳайвонот боғида Қозоғистондан келтирилган Максим лақабли жирафа нобуд бўлди. У аномал совуқ кунларда шамоллаб қолган. Бундай совуқ сабабли бошқа майда жонзотлар, хусусан, қушлар ҳам нобуд бўлган.

Эпицентри Тожикистонда бўлган зилзила деярли бутун Ўзбекистон бўйлаб сезилди
23 феврал 2023, 07:51

Эпицентри Тожикистонда бўлган зилзила деярли бутун Ўзбекистон бўйлаб сезилди

Пайшанба куни эрталаб соат 5:40 атрофида Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилди. Унинг эпицентри Тожикистонда. Тошкент аҳолисининг сўзларига кўра, зилзила сабаб силкинишлар узоқ давом этган.

«Ҳис-туйғулар орқали кўриш». Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ким ва қандай таълим беради?
23 феврал 2023, 00:01 1

«Ҳис-туйғулар орқали кўриш». Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ким ва қандай таълим беради?

Тошкентдаги 77-сонли махсус мактабда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таҳсил олади. Ўқитувчилар ўз ўқувчиларига дунёни ҳис қилиш орқали «кўриш»ни ўргатади. «Газета.uz» болаларни ҳис-туйғуларига ишониб яшашга ўргатишни ўзининг вазифаси қилиб олган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг