23 февраль куни соат 17:00 да Тошкент вилояти Бекобод туманидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига Cobalt машинаси тушиб кетди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Бекобод шаҳар ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиққан.

Ҳодиса натижасида вафот этган ва тан жароҳати олганлар бўлмаган.