Олтиариқ туманида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган Италия фуқаросини уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.
Жазирама кунларда тўғридан-тўғри қуёш нури остида бўлган автомобилда ҳарорат 100 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу машина жиҳозлари хиралашиши, ёрилиши ва бузилишига олиб келади. Мутахассислар жазирамадан уларни қандай сақлаш борасидаги кўрсатма ва тавсиялар билан бўлишди.
Uzbekistan Airways компаниясининг Москвадан Наманганга учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга туғруқ бошланган ҳомиладор йўловчи сабаб бўлди. У тиббий муассасага ётқизилган.
Тошкент шаҳридан Бўстонлиқ туманига (Чорвоқ эркин туристик зонасига) автобус қатнови йўлга қўйилди. Ҳар куни 3 хил вақтда қатнов амалга оширилади, йўлкира нархи 15 минг сўм этиб белгиланди.
Бўкадаги ИИБда қийноққа солингандан сўнг вафот этган Усмон Салимбоевнинг яқинлари воқеага оид янги тафсилотларни маълум қилди. Улар марҳумдан ташқари унинг укаси ҳам қийноққа солинганини айтди. Жамоатчилик ички ишлар тизими ислоҳ қилинишини талаб қилмоқда.
Тошкент туманида 5 ёшли бола Захариқ каналига тушиб, оқиб кетди. 4 кундан буён унинг жасадини топиш учун канал сувини тўхтатиб туришга рухсат кутилаётгани айтилмоқда.
Самарқанд шаҳрида тўрт нафар йигит 4-қаватдан тушиб кетган қизалоқни ҳаётини сақлаб қолди.
Alif Pay биринчи уч ойликда фоизсиз 1 млрд сўмгача эквайринг ҳизматини йўлга қўйди. Бу хизмат тадбиркорларга қулайлик яратиб, иловани юклаб олиш мажбуриятисиз тўловни амалга ошириш имкониятини беради.
Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимлари Германиядан келтирилган BMW мотоциклларини бошқариш ва улардан тўғри фойдаланишга ўргатилмоқда.
«Тинчликни мустаҳкамлаш» деган соҳа бор, инглизчасига — peacebuilding. «Бу сўзни Америкада ҳам яхши тушунишмайди», дейди соҳа мутахассиси ҳисобланган Довуд Ҳунзикр. У «Газета.uz»га берган интервьюсида ўзбекчани ўрганиши, мусулмон бўлиши, Ўзбекистон, Афғонистон, Яқин Шарқдаги фаолияти ҳақида сўзлади.
10 июнь куни Тошкентдаги «Ўзекспомарказ»да «Густав Климт ва буюк импрессионистлар» номли янги мультимедиа кўргазмаси очилади. Аввалроқ «Ван Гог бўлмоқ» ва «Монедан Кандинскийгача. Санъатдаги инқилоб» мультимедиа кўргазмалари ўтказилганди.
Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 28 июндан 2 июлгача бўлган барча авиақатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.
Олмазор туманида 38 ёшли эркак ўзини 4-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди. Воқеага марҳумнинг қарзлари кўпайиб кетгани учун тушкунликда юргани сабаб сифатида кўрилмоқда.
Ўзбекистондаги Notebookoff онлайн-дўкони экспертлари ноутбук танлаш бўйича фойдали тавсиялар берди.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 14 ёшли қизини бир йил давомида муттасил калтаклаб келган ота 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Solfy муддатли тўлов картасидан фойдаланиш орқали харидлар учун банк томонидан ортиқча фоиз ёки комиссия олиб қолинмайди, фақат харажат 12 ойлик тенг тўловларга тақсимланади.
Мирзо Улуғбек туманида электробус ва Cobalt иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб вафот этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда. Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати эса 6 ойдан 1 ойга қисқартирилмоқда.
Чироқчи туманида меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган 52 ёшли эркак 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 2 туп чинор тегишли рухсатномасиз кесиб ташланди. Етказилган зарар 191,4 млн сўмни ташкил этади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг