Эпицентри Тожикистонда бўлган зилзила деярли бутун Ўзбекистон бўйлаб сезилди

Пайшанба куни эрталаб соат 5:40 атрофида Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилди. Унинг эпицентри Тожикистонда. Тошкент аҳолисининг сўзларига кўра, зилзила сабаб силкинишлар узоқ давом этган.

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда яна сезилди

Фарғона ва Андижон вилоятларида Тожикистонда бўлган зилзила кучи сезилди (2 балл). Пайшанба тонгида ҳам Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ ҳудудида ер силкинишлари қайд этилганди.

Фарғона ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди

Фарғона ҳайвонот боғида Қозоғистондан келтирилган Максим лақабли жирафа нобуд бўлди. У аномал совуқ кунларда шамоллаб қолган. Бундай совуқ сабабли бошқа майда жонзотлар, хусусан, қушлар ҳам нобуд бўлган.

Ўзбекистон Туркия билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилади

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2022 йил баҳоридаги ташрифида 2 давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланганди. Шавкат Мирзиёев шартномани тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилди. Эндиликда имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади.

Ўзбекистонда ҳаво яна совийди

25−26 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат кечаси 0…−5 даражагача, кундузи 0…+5 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Юнусободдаги кўчага Усмон Носир номи берилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Юнусобод тумани «Буюк Турон» маҳалласидаги (Олой бозори орқасидаги) кўчаларнинг бирига Усмон Носир номи берилди.

Ўзбекистон январда 633,1 млн долларлик 13 та самолёт сотиб олди

Январь ойида Ўзбекистонга Германия, Литва, Франция, Сингапур ва Буюк Британиядан 13 та самолёт олиб келинди. Уларнинг нархи 633,1 млн долларни ташкил этди.

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз қолмоқда — Беҳзод Мусаев

Бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз. 2022 йилда қашшоқлик даражаси 17 фоиздан 14,1 фоизга тушган, 2023 йилда бу кўрсаткични 12 фоизгача камайтириш кутилмоқда. Иқтисодчи ҳамда блогер эса вазирнинг баёнотига ишончсизлик билдирди.

Банкларда доллар курси бир неча кунлик тушишдан сўнг кўтарилди

Тижорат банклари 23 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 315 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.

Салом Самадов бош прокурор ўринбосари лавозимига қайтди

Қашқадарё прокурори Салом Самадов бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди. У ушбу лавозимда 2017−2018 йилларда ҳам ишлаган.

Наманган вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Шухрат Алиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунгача Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган.

Subway фастфуд тармоғи Тошкентда биринчи ресторанини очади

Американинг Subway фастфуд тармоғи Тошкентда ўзининг биринчи ресторанини очади. У янги қурилаётган Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказида жойлашади.

Тошкентда токсикология маркази ташкил этилиши мумкин

ССВ ва ЖССТ ҳамкорлигида ўтказилган семинарда Тошкентда токсикология маркази ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Қўлланаётган кимёвий моддалар ҳажмининг ортиши, уларнинг интернетдаги савдоси ва булар ҳақда етарли билимга эга эмаслик тизим учун қўшимча хавф экани таъкидланди.

Тошкент вилоятида 3 аёл бола ўғирлаётгани рад этилди

Оҳангарон шаҳрида 3 нафар аёл бола ўғирламоқчи бўлгани рад этилди. Тошкент вилояти ИИББ аёллар дори сотиб юргани ва маҳаллий аҳоли улардан шубҳа қилганини билдирди.

Тошкентда эркак эгизак фарзанд кутаётган ҳомиладор аёлини ўлдирди

Чилонзор туманида 33 ёшли эркак ўзаро жанжал сабаб аёлини бўғиб ўлдирди. Натижада аёл қорнидаги эгизак болалар ҳам вафот этди. Суд айбланувчига 18 йил қамоқ жазосини тайинлади.

Ўзбекистонда 117 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси ҳудудларга тарқатилди

Jizzakh Auto томонидан 117 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» автомашинаси ҳудудларга тақдим этилди. Ҳозирда уларнинг умумий сони 337 тага етди. Республика бўйича яна 640 та машина харид қилиниши режалаштирилган.

Оренбургда ағдарилган автобусда ўзбекистонликлар бўлмаган — Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги 22 февраль куни Россиянинг Оренбург вилоятида ағдарилиб кетган автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилди.

Тошкентда кўп қаватли уй ертўласида таянч деворлар ўзгартирилгани аниқланди

Шайхонтоҳур тумани Лабзак даҳасида фуқаро кўп қаватли уй ертўласининг таянч деворлари ва коммуникация тармоқлари жойлашувини ўзгартиргани маълум бўлди. Унга баённома тузилиб, 15 кун муддатда бинони ўз ҳолига келтириш топширилди.

Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси 19,7 фоизга ўсди — ИТИМ

Январь ойида ўзбекистонликлар орасида кўчмас мулк сотиб олишга талаб декабрга нисбатан 19,7 фоизга ошди. Шу билан бирга, иккиламчи бозорда уй-жой нархи бир йилда 20,2 фоизга кўтарилди.

Ҳудудларда Рақамли ташқи реклама портали ишга туширилади

Президент рақамлаштиришни жадаллаштириш учун ҳудудларда Рақамли ташқи реклама портали ишга тушишини маълум қилди. Ташқи рекламадан тушган пулнинг 20 фоизи вилоятларнинг ўзида соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Ўзбекистон олимлари ўтмишда бир қанча зилзилаларни аниқ башорат қилишган. Нега ҳаммасини башорат қилиб бўлмайди?

Туркиядаги зилзилалардан сўнг Ўзбекистон аҳолисини мамлакатда ҳам худди шундай зилзилалар бўлиш эҳтимоли қизиқтирмоқда. Сейсмология институти олимлари ўтмишда бир неча зилзилаларни башорат қилишган. Нима учун барча зилзилаларни башорат қилиб бўлмайди? «Газета.uz» олимлар билан шу ҳақда суҳбатлашди.

«Ҳис-туйғулар орқали кўриш». Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ким ва қандай таълим беради?

Тошкентдаги 77-сонли махсус мактабда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таҳсил олади. Ўқитувчилар, шу жумладан, худди шундай заиф кўрувчи муаллимлар, ўқувчиларга дунёни ҳис қилиш орқали «кўриш»ни ўргатади. Бунда уларга коррекцион фанлар ёрдам беради. «Газета.uz» болаларни ҳис-туйғуларига ишониб яшашга ўргатишни ўзининг вазифаси қилиб олган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.

Украина элчиси: «Ўзбекистоннинг қўллови биз учун жуда муҳим»

Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко Россия босқинига бир йил тўлиши арафасида «Газете.uz»га интервью берди. Элчи Украинадаги ҳозирги вазият, Ўзбекистон билан муносабатлар ҳолати, Украина томони ҳамкорлик истиқболларини қандай кўраётгани ва Ўзбекистон томонининг ёрдами ҳақида гапирди.