Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 11 май куни содир бўлган ЙТҲ сабабли ҳайдовчи вафот этди, деб хабар бермоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати.
Соат 07:30 да туманнинг Тошкент айланма йўлида 2000 йилда туғилган А.А. Nexia-2 автомашинасида руль бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг бетон симёғочга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган ҳолда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.