Uzum рақамли сервислар экотизими ва ONA хайрия фонди ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Унинг доирасида фонд компания инфратузилмаси ва ресурсларидан маблағ йиғиш ва хайрия лойиҳаларини амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин бўлади.

Биринчи босқичда фонд лойиҳаларига маблағ йиғиш учун қутилар Uzum Market`нинг Тошкентдаги 50 та буюртмаларни топшириш пунктларига қўйилади, келгусида Uzum лойиҳага холдингнинг бошқа компанияларини ҳам жалб қилиб, ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирган.

реклама, uzum, ONA

Uzum Market буюртмаларни топшириш пунктларида йиғилган барча маблағлар ONA фондининг қуйидагича лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади:

  • қийин аҳволда қолган аёлларга ёрдамга;
  • чекка аҳоли пунктларини сув билан таъминлашга;
  • оғир касалликка чалинган болалар ва аёлларни даволаш ва тиббий амалиёт ўтказишга;
  • Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан иқтидорли қизлар учун таълим грантлари ва бошқаларга.

«ONA фонди билан ҳаморлик — Uzum`нинг биринчи хайрия лойиҳаси. Аммо биз ижобий ўзгаришлар драйвери сифатида корпоратив ижтимоий лойиҳаларни фаол ривожлантириш ниятидамиз. Uzum`нинг миссияси — ўзбекистонликлар ҳаётини янада яхшилаш, мамлакатнинг миллионлаб аҳолисига маиший масалаларни ҳал қилишда ва мураккаб ҳаётий вазиятларни енгиб ўтишда кўмаклашиш. Йил охирига қадар Uzum Market буюртмаларни бериш пунктлари сонини 500 тагача оширишни режалаштирган, демак, муҳтожларга ёрдам беришга ўз ҳиссамизни қўшишимиз янада осонлашади», — деди Uzum Market бош директори ўринбосари Акмал Раҳимов.

«Умид улашиш — бизнинг умумий ишимиз. Шундай экан, мамлакатимизнинг имкон қадар кўпроқ компаниялари ҳамда аҳолисининг хайрия лойиҳаларига бош қўшиши, ҳар бир муҳтож инсон уни олиш имконига эга бўлиши биз учун муҳим. Аминмизки, Uzum билан ҳамкорлик туфайли минглаб эзгу ишларни бажара оламиз», — деб айтиб ўтди ONA фонди васийлик кенгаши аъзоси Ширин Жонибекова.

Реклама ҳуқуқлари асосида.