11 майдан Тошкентда Хитойнинг Yutong компанияси ишлаб чиқарган яна 59 та электробусни йўналишларга қўйиш бошланди, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати. 20 апрелдан пойтахтда 169 та ана шундай электробус (шунингдек, 117 та газда ҳаракатланувчи автобус ва 114 та гармошка-автобус) қатнай бошлаганди.

Компания маълумотларига кўра, 45 (12 та автобус), 40 (14), 85 (10) ва 8 (40) йўналишларида ҳаракатланувчи таркиб автомашиналар билан янгиланади.

Шунингдек, 13 Т, 57, 67 ва 96-йўналишларга 1 тадан электробус, 51 ва 53-йўналишларга 3 тадан, 100-йўналишга 4 та, 94-йўналишга эса 5 та автобус қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, баҳор охиригача Тошкентга жами 1000 та янги йирик ва ўта катта сиғимли автобуслар, жумладан, 200 та 18 метрли автобус («гармошка») ва 300 та 12 метрли электробус келтирилиши кутилмоқда.