Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида январь ойида содир этилган 12 ёшли қизнинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди. Бу ҳақда пайшанба куни Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

«Газета.uz» 2022 йилнинг ёзида қиз яшаган уйда таъмирлаш ишлари билан шуғулланган 29 ёшли эркак қотилликда гумон қилинаётгани ҳақида ёзганди.

Ушбу воқеадан сўнг Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги қизнинг жасади топилган ҳудудда ободонлаштириш ишлари бошланганини маълум қилган.