Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қовун пишди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати илк ҳосилдан фотолавҳалар эълон қилди.

Туманнинг 4-сектор ҳудуди «Ойинли» маҳалласида Бўстон массивида «Сардорбек Султонбек Самир Далер» МЧЖ ҳамда Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги агроном деҳқон Абдутолиб Неъматов билан ҳамкорлигида анорзор қатор орасига полиз экинлари экилган.

Хусусан, 10 гектар дакара навли эртапишар қовун ҳамда 10 гектар дўлбе навли тарвуз етиштирилиб, экиннинг илк ҳосили олинди ва ички бозорларга юборилмоқда.

Маълумот учун, январь ойининг илк кунларида ушбу дакара навли қовунларнинг уруғлаш ишлари бошланган бўлиб, 20 февралдан 4 мартга қадар ерга ўтказиш ишлари олиб борилган. Қовуннинг 1 гектаридан 30 тоннагача ҳамда тарвуздан 60 тонначага ҳосил олиш кутилмоқда.

Фото

сурхондарё вилояти, шеробод тумани, қовун-тарвуз

Бозорлардаги қовун-тарвуз сотувчиларини қуёшдан қорайган юзлари, бош ва елкаларига ташлаб олган докадан таниш мумкин. Улар жилмайиб, харидорларга ёз лаззатини татиб кўриш учун тарвузнинг хуштаъм «чақмоғини» узатадилар. «Газета.uz» аввалроқ улар билан ҳаёти, даромадлари ҳамда ширин қовун ва тарвузни қандай танлаш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашган эди.