6 май куни Тошкентда жойлашган Yulduz Cinema кинотеатрида Ziyo Forum — илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди GMD Production билан ҳамкорликда Ўзбекистон талабалари ҳаётига бағишланган «Бугунги мавзу» номли веб-сериалнинг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди. Қизил йўлакчадан сериал ижодкоркорлари, актёрлар, таниқли блогер ва жамоат фаоллари ўтиб, тадбирни очиб берди.

реклама

Сериал биринчи қисмининг тақдимотидан аввал барчани фуршет ва суратга тушиш учун махсус фотозона кутарди. Буларнинг барига оркестр жамоасининг куйлари ҳамроҳлик қилиб, тадбирга ўзгача байрамона кайфият улашди.

реклама

Премьера куни ташриф буюрувчиларнинг аксарият қисми айнан олий таълим муассасалари талабалари эди. Тадбир муҳити ёшларга хос кайфиятда ўтказилиши — ташкилотчиларнинг мақсади бўлганлиги яққол намоён бўлиб турибди.

реклама

Тақдимотни таниқли бошловчи, блогер ва stand-up комик Миршакар Файзуллоев ва унинг ҳамкасби Ислом Каримов очиб берди. Томошабинларга юқори кайфият улашиш мақсадида stand-up дастурлари ижодкорлари — Наврўз Ҳикматов ва Абдураҳим Мансуровлар ўз ҳазиллари билан чиқиш қилиб, тадбирни давом эттиришди.

реклама

«Бугунги мавзу» сериали — талабалар орасида учраётган актуал мавзулар, ижтимоий муаммолар ва ёшларга оид турли вазиятларни очиб берган. Ижодкорларнинг сўзларига кўра, ҳар бир серия маълум бир талаба ёшнинг ҳикоясига бағишланади.

реклама

«Биз университет билан боғлиқ ва умуман олганда кўпгина ёшларни қийнаётган ижтимоий муаммоларни максимал даражада очиб беришга ҳаракат қилдик. Истардимки, мазкур сериални томоша қилаётган ҳар бир томошабин, инсонийлик ва меҳр — бизни қутқарадиган ва инсон қиладиган ҳислатлар эканлигини янада яхшироқ англасин. Ҳар бир персонаж ўзига хос ранг гаммасига эга, уларнинг ҳар бири ўз услубида суратга олинган ва бу албатта операторлик ишимизни баҳолашингиз учун замин яратади», — дейди ғоя муаллифи ва лойиҳанинг креатив продюссери Садоқат Султонмуродова.

реклама

«Мазкур сериалимизда „шунчаки кино“ дея ўйлаб топилган мавзулар эмас, айнан талабаларнинг ҳозирги кундаги қийнаётган муаммолар ёритиб берилган, шу сабабли сериални „Бугунги мавзу“ деб номладик. Бизнинг сериал қайсидир маънода ушбу муаммоларнинг ечими ҳам бўлиши ёки ечимини пайдо бўлишига туртки бўлиши мумкин», — дейди Олимжон Хаитмухамедов, Ziyo Forum — таълим-тарбияни ривожлантириш фонди директори ўринбосари ва сериал продюссери.

Олимжон Хаитмухамедов таъкидлашича, сериални томоша қилаётган ҳар бир томошабин, албатта бу реал ҳаётдаги воқеа эканлигини билиши ва ҳис қилиши керак.

реклама

«Сериал номи ҳақида узоқ ўйладик. Лойиҳа устида катта жамоа ишлади ва биз ҳар бир дарс, маъруза ва ҳоказолар айнан „бугунги мавзу“ жумласидан бошланишини эсладик. Сериал талабаларга бағишланган. Унда биз талабалар ҳаёти, улар дуч келадиган муаммолар, ғалабалар мавзуларини кўтариб чиққанмиз. Сериал мақсади — уни кўрадиган ҳар бир ёш авлод энг аввало ҳаракат ва ўз устида ишлаш бу ҳаётнинг асосий мезони эканлигини англаб етиши деб билдик», — дейди Ziyo Forum — таълим-тарбияни ривожлантириш фонди директори Бобур Фарманов.

реклама

Фонд раҳбарининг таъкидлашига кўра, бу турдаги, яъни ёшлар ва талабаларга бағишланган веб-сериаллар айни дамда ўзбек томошабинлари учун янгилик.

«Суратга олиш ишлари сифатли ўтиши, ҳар бир кадр тўлақонли чиройли ва визуал жиҳатдан ёқимли бўлиши учун кўпгина мутахассисларни жалб қилдик», — дейди Бобур Фарманов.

«Бугунги мавзу» сериалида талабалик пайтида ҳар хил майда муаммо ва масалаларга эмас, аксинча ўзини турли соҳаларда синаб кўриш ва янги қирраларни очиш учун замин яратувчи энг муҳим даврлардан бири эканлигига ҳам урғу берилган.

реклама

Сериал қисмлари «Имтиҳон», «Қисмат», «Севги», «Меҳр», «Қадрият», «Сохта мақсад» сингари тушунчаларини ўзида мужассам этиб, шу тариқа номланган.

Сериал биринчи қисмининг тақдимотидан сўнг, унинг ижодкорлари билан биргаликда матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди. Унда томошабинлар, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

«Бизнинг ҳаётимизда рўй бераётган воқеаларни яққол кўрсатиб беришдан қўрқмаган ажойиб сериал чиқибди», — деди Texnoplov канали асосчиси Фариз Абдураимов.

реклама

Сериал сюжети ҳозирги вақтда талабалар орасида рўй бераётган реал ҳодисалардан илҳомланиб яратилгани яна алоҳида таъкидланиб ўтилди. Унда шилқимлик ва тегажоқлик (харрасмент), зўравонлик, ўзаро муносабатлар, дўстлик ва бошқа бир қанча тушунчалар очиб берилган.

«Бизда сериал индустриясининг янги тўлқини бошланмоқда. Бу нарсадан шахсан мен жуда хурсандман», — деди Абдуллажон Юсупов, блогер.

Сериал YouTube тармоғидаги «Бугунги мавзу» каналида ҳар шанба куни соат 20:00 да намойиш этилади.

Телефон: (+998) 97−195−25−35.
Манзил: Университет кўчаси, 12-уй.

YouTube: bugungimavzu
Сайт: ziyoforum.uz
Instagram: @Ziyo_Forum
Facebook: fb.com/ZiyoForum
Telegram: t.me/Ziyoforum_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.