Тошкентда 21 май куни Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларининг вакиллари, ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари, ҳамда спорт ҳаваскорлари ва профессионал спортчилар иштирокида Men Gʻolib ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

2000 га яқин иштирокчилар 21 май куни эрталаб Humo Arena спорт мажмуасининг ҳудудида 3 км ва 10 км масофаларга югуриш учун тўпланди.

Қуролли кучлар тузилмалари ходимлари ва ҳарбий ўқув муассасалари курсантлари билан тенг равишда спорт югуриш клублари аъзолари ва ҳаваскор югурувчилар старт йўлакчасидан жой олишди.

men g'olib, реклама

Оммавий югуриш мусобақаси Енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор — «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўмагида ташкил этилди. Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти иштирокида.

men g'olib, реклама

Бўлиб ўтадиган оммавий югуриш мусобақасида ёрқин ва кучли кураш олиб бориш тилаклари билан Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов спорт мусобақасига старт берди.

Шунингдек, маросим очилишида оммавий югуриш мусобақасининг иштирокчиларига табрик сўзи билан Ўзбекистон Республикаси президенти қошидаги Хавфсизлик кенгашининг котиби ва Триатлон федерациясининг раиси Виктор Маҳмудов мурожаат қилди.

«Men G’olib оммавий югуриш мусобақаси ёш ватанпарварларни юрт фаровонлиги йўлида янги марралар, ғалабалар ва спорт ютуқлари сари руҳлантирувчи, мамлакатнинг ҳарбий ва куч ишлатувчи тузилмалари ҳақида очиқ ва ижобий таассурот шакллантирувчи ўзига хос тадбир бўлиб ҳисобланади», — таъкидлаб ўтди Триатлон федерациясининг раиси Виктор Маҳмудов.

Ўзбекистон куролли кучлар тузилмаларининг раҳбарлари оммавий югуриш мусобақасида ўз ходимларининг жамоавий руҳини қўллаб-қувватлаш мақсадида иштирок этди.

Men G’olib оммавий югуриш мусобақасини ўтказишда кўзланган муҳим мақсадларидан бири — бу ҳарбий хизматчиларнинг фаол жисмоний шакли ва спорт руҳини сақлаш, Қуролли кучлар ва куч ишлатувчи тузилмалар орасида дўстона спорт алоқаларини ривожлантириш, куч ишлатувчи идораларнинг вакиллари орасида энг кучли жамоаларни аниқлаш ҳисобланади.

Men G’olib ҳарбий хизматчиларни, спортчиларни ва соғлом турмуш тарзи фаолларини бирлаштирувчи ҳақиқий ватанпарварлик ҳаракатига айланмоқда. Оммавий югуриш мусобақаси доирасида иштирокчилар ҳам яккалик, ҳам жамоавий оммавий югуриш мусобақасида ўз кучларини синашди.

men g'olib, реклама

«Save Aral, Yangi Nafas, „Тошкент марафони“ каби оммавий спорт югуриш мусобақаларини ташкил этишда катта тажрибага эга бўлган ҳолда, шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Men G’olib оммавий югуриш мусобақасига иштирокчилар орасида бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳити, стартдан бошлаб маррагача интизом руҳи ва ғалаба ҳамда юқори натижалар учун кураш руҳи хосдир. Бу шундан далолат берадики, спорт ва хусусан, енгил атлетика ҳар бир инсон ўзини кашф этиши мумкин бўлган универсал фаолият тури бўлиб ҳисобланади», — деди Енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Андрей Абдувалиев.

men g'olib, реклама

Men G’olib кўчма кубогини қўлга киритиш учун Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, президент Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси вакилларидан иборат еттита жамоа кураш олиб борди. Шунингдек, Қуролли кучлар академияси, Жамоатчилик хавфсизлиги университети, ИИВ академияси, ФВВ вазирлиги, ДХХ академияси ва ДСҚ институтини тақдим этувчи, куч ишлатувчи тузилмаларнинг ўқув юртлари курсантлардан шакллантирилган олтита жамоа орасида ҳам кубок ўйналди.

Оммавий югуриш мусобақаси доирасида, Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларининг замонавий жиҳозланишини намойиш этувчи ҳарбий техника кўргазмаси ташкил этилди.

Sport TV телеканалининг кўмагида Men G’olib ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасидан жонли эфир ташкил этилди. Шу билан бирга, тадбирда Ўзбекистон марказий ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.

Men G’olib жамоавий мусобақасида ғолибликни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўлга киритди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.