Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилди.
Қайд этилишича, бунда 2023 йил 1 июндан алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари оширилиши кўзда тутилган. Охирги марта алкоголь маҳсулотларининг энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари 2021 йил 1 декабрда оширилган.
Шу тариқа 1 литр алкоголь маҳсулотлари учун қуйидаги энг кам улгуржи-сотиш/чакана нархлар белгиланмоқда:
- ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари — 37 минг сўм / 43 минг сўм (аввал — 30 200 / 36 200);
- коньяк — 57 400 сўм / 66 000 сўм (48 200 / 57 800);
- вино — 14 400 сўм / 16 400 сўм (12 000 / 14 200).
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
2022 йил охирида Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилишдаги ёш чегарасини амалдаги қонунга нисбатан бир ёшга узайтириб, 21 ёш этиб белгилаш таклиф қилинганди.