Жамият

Яшнобод, Яккасарой ва Миробод туманларида сув номаълум муддатга ўчирилди
8 июн 2023, 15:49

Яшнобод, Яккасарой ва Миробод туманларида сув номаълум муддатга ўчирилди

Тошкентдаги учта туманнинг бир қатор аҳоли массивлари насос станциялари электр таъминотидан узилиши сабаб сувсиз қолди.

Ўзбекистонда бир кунда 5 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди
8 июн 2023, 15:47

Ўзбекистонда бир кунда 5 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда 2 июнь кунининг ўзида 5 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди. Тўрт вилоятда икки эркак ва икки аёл осилган ҳолда топилган, яна бир эркак эса деразадан сакраган.

Тошкентда 171-мактаб ҳовлисидаги ўнлаб дарахтлар кесиб ташланди
8 июн 2023, 15:18

Тошкентда 171-мактаб ҳовлисидаги ўнлаб дарахтлар кесиб ташланди

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 171-мактаб ҳовлисидаги ўнлаб дарахтлар кесиб ташланди. Экология вазирлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вазиятни ўрганмоқда. Хабар қилинишича, дарахтлар мактаб ёнида жойлашган гараж хўжалиги вакили томонидан кесиб ташланган.

Тошкентдаги боғчада болалар танасига игна санчган амалиётчи ўқувчи жаримага тортилди
8 июн 2023, 14:36

Тошкентдаги боғчада болалар танасига игна санчган амалиётчи ўқувчи жаримага тортилди

Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли боғчага амалиёт ўташ учун келиб, ухламаган болаларнинг танасига игна тиқиб олган коллеж ўқувчиси ва боғча тарбиячиси 1,3 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Тошкентдаги Юнусобод бозори яқинида ёнғин содир бўлди
8 июн 2023, 14:14

Тошкентдаги Юнусобод бозори яқинида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳридаги Юнусобод деҳқон бозори яқинида жойлашган дўкон ва дорихонада ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёз чилласида жазирамадан қандай сақланиш мумкин?
8 июн 2023, 11:58

Ёз чилласида жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

Ўзбекистонда ёз чилласининг илк кунларида иссиқ қисқа муддатга бироз кучсизланади. Ўзгидромет ва ССВ 25 июндан бошланадиган 40 кунлик саратон даврида иссиқдан қандай ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди.

Яшнобод, Бектемир ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
8 июн 2023, 11:05

Яшнобод, Бектемир ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида электр энергияси вақтинча ўчирилди

Тошкентнинг Яшнобод, Бектемир ҳамда Чилонзор туманларидаги айрим ҳудудларида электр энергияси соат 18:00 га қадар вақтинча ўчирилди.

Тошкентда кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси жазоланди
8 июн 2023, 09:44 3

Тошкентда кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси жазоланди

Тошкент шаҳрида кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланиб, йўловчилар эътирозига сабаб бўлган 59-сонли автобус ҳайдовчиларидан бири жазоланди.

Қашқадарёда VIII — IX асрларга оид тош минора топилди
8 июн 2023, 09:32

Қашқадарёда VIII — IX асрларга оид тош минора топилди

Яккабоғ туманида VIII — IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси дея тахмин қилинаётган объект топилди. Мутахассисларга кўра, ушбу минора зардуштийларнинг дахмаси бўлган бўлиши ҳам мумкин.

Адлия вазирлиги йўл белгиларининг онлайн реестрини жорий этишни таклиф қилмоқда
8 июн 2023, 00:31

Адлия вазирлиги йўл белгиларининг онлайн реестрини жорий этишни таклиф қилмоқда

Адлия вазирлиги йўл белгиларининг онлайн реестрини жорий этишни таклиф қилди. Тақиқловчи белгиларни фақат ҳокимлар қарори билан ўрнатиш таклиф этилмоқда. Улар реестрда бўлмаса, ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатлар бўлмайди. Йўлларни қуриш ва таъмирлашда эса ногиронлар ҳуқуқлари ҳисобга олинади.

Самарқандда қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди
7 июн 2023, 22:09

Самарқандда қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган тўрт йигитга ноутбуклар совға қилди ва тил курслари харажатларини қоплаб берадиган бўлди.

Фарғона вилояти ИИБ Хидирназар Аллақулов 2 ходимга тан жароҳати етказгани ҳақида баёнот берди
7 июн 2023, 19:21

Фарғона вилояти ИИБ Хидирназар Аллақулов 2 ходимга тан жароҳати етказгани ҳақида баёнот берди

Фарғона вилоятида имзо тўплаётган «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партияси раҳбари Хидирназар Аллақулов қўлга олинди. ИИБ унинг тарафдорлари билан талабларга бўйсунмай, можаро уюштиргани, икки ходимга тан жароҳати етказганини иддао қилди. Аллақулов тарафдорлари провокация бўлганини айтишмоқда.

Марғилон ва Андижонда ноқонуний равишда фуқароларни Ҳажга юборишини айтиб, пул олган шахслар ушланди
7 июн 2023, 18:00

Марғилон ва Андижонда ноқонуний равишда фуқароларни Ҳажга юборишини айтиб, пул олган шахслар ушланди

ДХХ томонидан Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларнинг ишончига кириб, Ҳаж зиёратига юбориш эвазига пул олган шахслар қўлга олинди.

ADM Jizzakh ҳудудида вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди
7 июн 2023, 17:00

ADM Jizzakh ҳудудида вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди

Жиззах шаҳрида ADM Jizzakh автомобиль заводи ҳудудида Кореянинг Dasan DMC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди.

«Шаффофлик — қийноқларни барвақт олдини олишнинг таъсирчан воситаларидан бири» — Омбудсман
7 июн 2023, 16:31

«Шаффофлик — қийноқларни барвақт олдини олишнинг таъсирчан воситаларидан бири» — Омбудсман

Омбудсман Бўкада содир бўлган ҳолатга муносабат билдириб, айбдорлар ҳибсга олинганини ижобий баҳолашини қайд этди. Муносабатда таъкидланишича, қийноқларни олдини олиш учун шаффофлик таъминланиши керак.

Тошкентнинг қатор кўчаларида автобуслар учун йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда
7 июн 2023, 16:01

Тошкентнинг қатор кўчаларида автобуслар учун йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳри ҳокимлиги Амир Темур, Шаҳрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида тезюрар автобуслар йўлакларини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Лойиҳада хориж тажрибаси асосида кўчаларни оптималлаштириш назарда тутилган.

Фарғонада ЙТҲ оқибатида Италия фуқароси ҳалок бўлди
7 июн 2023, 15:50

Фарғонада ЙТҲ оқибатида Италия фуқароси ҳалок бўлди

Олтиариқ туманида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган Италия фуқаросини уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.

Автомобилни жазирамадан сақлаш учун нималар қилиш керак?
7 июн 2023, 15:30

Автомобилни жазирамадан сақлаш учун нималар қилиш керак?

Жазирама кунларда тўғридан-тўғри қуёш нури остида бўлган автомобилда ҳарорат 100 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу машина жиҳозлари хиралашиши, ёрилиши ва бузилишига олиб келади. Мутахассислар жазирамадан уларни қандай сақлаш борасидаги кўрсатма ва тавсиялар билан бўлишди.

Москвадан Наманганга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
7 июн 2023, 15:24

Москвадан Наманганга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Uzbekistan Airways компаниясининг Москвадан Наманганга учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга туғруқ бошланган ҳомиладор йўловчи сабаб бўлди. У тиббий муассасага ётқизилган.

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди
7 июн 2023, 14:54

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент шаҳридан Бўстонлиқ туманига (Чорвоқ эркин туристик зонасига) автобус қатнови йўлга қўйилди. Ҳар куни 3 хил вақтда қатнов амалга оширилади, йўлкира нархи 15 минг сўм этиб белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг