Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 171-мактаб ҳовлисида 26 туп дарахт кесиб ташланди. Кесилган дарахтлар суратини эълон қилган «Insider.uz» Telegram-канали «Болалар ёзги таътилга чиқишганда ҳаммаси жойида эди. Ҳозир эса шундай», дея изоҳ қолдирган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати воқеа жойига ишчи гуруҳ юборилганини маълум қилди. Унинг таркибида пойтахт ҳокимлиги, туман ҳокимлиги ва шаҳар экология бошқармаси вакиллари бор.

171-мактаб, дарахтлар кесилиши

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Пойтахт ҳокимлиги хабар беришича, кузатув камераларидаги тасвирларни ўрганиш давомида дарахтлар 28 май куни мактабга туташ ҳудудни эгаллаган гараж хўжалиги вакили фуқаро С.А. томонидан кесилгани маълум бўлган.

Мутахассислар томонидан етказилган зарарни ўрганиш бошланган.