8 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Бектемир ҳамда Чилонзор туманлари ҳудудидаги қисман аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида қуйидаги ҳудудларда электр энергияси ўчирилди:

  • Бектемир тумани «Ийк ота» МФЙнинг Маърифат ва Ҳуррият кўчалари ҳамда «Олтинтопган» МФЙнинг Олтинтопган кўчаси ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Яшнобод туманининг Баку, Бойсун, Ғиждувон, Ховос, Марв, М.Ашрафий, Тузел 1-мавзе, Паркент, Олтинтепа, С. Азимов, Тўйтепа, Истиқбол ҳамда Қашқадарё кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Чилонзор туманининг Нурхон, Афшона ҳамда Қўшчинор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаҳ хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.