2 июнь куни махсус иқтисодий зонадаги ADM Jizzakh автомобиль заводи қурилиш майдончасида тантанали равишда вақт капсуласини жойлаш маросими ўтказилди. Тадбир Кореянинг DMC компанияси билан ҳамкорликда босим остида қуйиш усули билан автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарадиган янги корхона қурилиши бошланиши муносабати билан ўтказилди.

adm jizzakh, реклама

Жойланаётган идишнинг рамзий сурати, янги қўшма корхонанинг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишини ифодалади. ADM Jizzakh`нинг ҳамкори сифатида Кореянинг Dasan DMC компанияси гавдаланди.

adm jizzakh, реклама

Қўшма корхонага критилиши режалаштирилган киритилувчи инвестициялар ҳажми 8,2 млн АҚШ долларини ташкил этади. ADM Jizzakh етказиб берувчилари кластери қошидаги янги корхонада олд ва орқа бамперлар, эшик қопламалари, инструментал панеллар, марказий консол ва бошқа йирик пластмассали бутловчи қисмлар, шунингдек, автомобиллар учун статик ва динамик резина қистирмалари ишлаб чиқарилади.

adm jizzakh, реклама

Маросимда ҳар икки томон вакиллари қутлов сўзлари билан чиқиш қилиб, лойиҳанинг муваффақиятли ва жадал ривожланиши юзасидан тилаклар билдирдилар.

adm jizzakh, реклама

«Биз узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг дастлабки босқичидамиз ва биргаликдаги мақсадларимизга босқичма-босқич эришамиз. DMC Inc. компанияси томонидан барча керак бўлган техник ёрдам нафақат ишга тушириш босқичида, балки лойиҳамизни амалга ошириш жараёнида ҳам тақдим этилади», — деди DMC компаниялар гуруҳи раиси ўринбосари Юн Чонюль.

adm jizzakh, реклама

Уларнинг чиқишларидан сўнг вақт капсуласининг тантанали жойланиши амалга оширилди, унда нафақат компанияларнинг расмий вакиллари, балки Жиззах вилоятининг турли ташкилотларидан таклиф этилган меҳмонлар ҳам иштирок этдилар. Вақт капсуласига ҳамкорлик меморандуми жойлаштирилди. Шунингдек, тошга меморандум имзоланган сана ва корхоналарнинг номлари рамзий равишда ўйиб ёзилган лавҳ ўрнатилди.

adm jizzakh, реклама


ADM Jizzakh — бу Ўзбекистондаги автомобиль ишлаб чиқарувчи корхонадир. Яқин орада у, асосий мақсади ишлаб чиқаришни мамлакат ичида ривожлантириш бўлган автомобилсозликнинг энг йирик кластерларидан бирининг марказига айланиши керак. Ҳозирда ADM Jizzakh Kia (Жанубий Корея) ва Chery (Хитой) брендлари остида 15 хилдаги моделларни ишлаб чиқармоқда.

adm jizzakh, реклама

Айни пайтда заводда бўяш, пайвандлаш ва йиғиш цехлари қурилиши якуний босқичидадир.

DMC Inc., Dasan гуруҳи таркибида бўлиб, автомобиль саноати учун резина, пластмасса қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. DMC Inc. компанияси сифатли ва бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали халқаро бозорда ўзини намоён қила олгандир. Tesla, Ford, Hyundai, Kia, Wolkswagen, Jac ва шу каби брендлар DMC холдингининг маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллайдилар.

adm jizzakh, реклама

ADM Jizzakh автокомпонентлари кластерида йирик ўлчамли эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш Ўзбекистон Республикасида автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг мантиқий давомидир. Янги технологияларни жорий этиш, маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, автоматлаштириш даражасини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш, корхонанинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва келажакда барқарор ўсишни таъминлаш имконини яратади.

Телефон: (+998) 71−202−69−99.

Instagram: @admjizzakh
YouTube: ADMJizzakh

Реклама ҳуқуқлари асосида.